"Курьер керак. Кунлик тўлов. Малака шарт эмас..." Интернетдаги ушбу жозибали эълон ортида қандай мудҳиш тузоқ турганини биласизми?
"Зиё" медиа марказининг янги "КУРЬЕР" ижтимоий радиоролиги — осон пул топиш шавқида ҳаёти барбод бўлган йигит ва жигарбандининг қилмишидан қадди букилган она изтироби ҳақида.
Хулоса қилинг, огоҳ бўлинг! Баъзан телефон экранига биргина "клик" босиш кутилмаган мусибатларга олиб келади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Бирлашган Араб Амирликларининг “Манара” бағрикенглик ва мулоқот маркази доимий ваколатхонаси ўз фаолиятини бошлади.
Марказ раиси доктор Али Рашид Ал Нуаймийнинг расмий мактубига кўра, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий котиби Жасур Нажмиддинов “Манара” марказининг Ўзбекистондаги вакили этиб тайинланди.
Ушбу ваколатхона юртимиз ва халқаро илмий ҳамжамият ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, қўшма илмий лойиҳалар, тадқиқотлар ва тажриба алмашинувини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати