Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Октябр, 2026   |   19 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:32
Қуёш
06:52
Пешин
12:12
Аср
15:39
Шом
17:24
Хуфтон
18:38
Bismillah
30 Октябр, 2026, 19 Жумадул аввал, 1448
Янгиликлар

Тошкентга саёҳат: тарих, тараққиёт ва таассуротлар

21.07.2026   45587   1 min.
Тошкентга саёҳат: тарих, тараққиёт ва таассуротлар

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури ижроси доирасида вилоят ҳокимлиги аппарати ходимлари учун Тошкент шаҳрига икки кунлик маърифий саёҳат ташкил этилди, хабар бермоқда "Зарафшон" нашри.

Саёҳат иштирокчилари дастлаб мамлакатимизнинг илмий ва маънавий салоҳиятини ўзида мужассам этган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлишди. Улар бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, буюк аждодларимиз қолдирган бой илмий-маънавий меросни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этишга қаратилган ишлар билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг саёҳат дастури пойтахтнинг рамзий масканлари — Мустақиллик майдони ва «Янги Ўзбекистон» боғида давом этди. Шунингдек, иштирокчилар Тошкент шаҳридаги театрлар ва музейларга бориб, мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган янгиланишлар билан танишиш имконига эга бўлишди.

- Бундай саёҳатлар давлат хизматчилари учун нафақат мазмунли ҳордиқ, балки катта маънавий озуқа ҳамдир, - дейди вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Шерали Темиров. - Айниқса, Ислом цивилизацияси марказида яратилган шароитлар, бой тарихий меросимиз ва пойтахтимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари барчамизда чуқур таассурот қолдирди. Бу каби сафарлар жамоадаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, янги ғоя ва ташаббуслар билан қайтиш ҳамда иш фаолиятига янада катта иштиёқ билан киришишга хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

 Мир Араб олий мадрасаси – илм, маърифат ва қалб тарбияси уйғунлашган маскан

24.09.2026   68457   1 min.
 Мир Араб олий мадрасаси – илм, маърифат ва қалб тарбияси уйғунлашган маскан

#Мир_Араб_олий_мадрасаси
#Тасаввуф #Маърифат #Илм

 Мир Араб олий мадрасасида талабаларга тасаввуф илми, унинг маънавий-ахлоқий асослари ва бой илмий меросини чуқурроқ ўрганишга хизмат қилувчи махсус «Тасаввуф» хонаси ташкил этилди.

 Хона тасаввуф таълимотига оид кўргазмали маълумотлар, илмий адабиётлар ҳамда тарихий-маърифий материаллар билан жиҳозланган.

Хусусан, унда Хожагон–Нақшбандийлик тариқатининг олтин силсиласи шажараси, Бухорои Шарифнинг етти пири, тасаввуфга оид муҳим тушунчалар, таърифлар ва машҳур асарлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.


 Бу хона талабалар учун оддий дарсхона эмас, балки аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган тасаввуфий тафаккур, одоб-ахлоқ, қалб тарбияси ва маънавий камолотга оид билимларни ўрганишга мўлжалланган маърифий муҳитдир.

 Мир Араб олий мадрасасида бундай ихтисослаштирилган хоналарнинг ташкил этилиши назарий билимларни кўргазмали манбалар билан уйғунлаштириш, талабаларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш ва бой маънавий меросимизни чуқур ўрганишга хизмат қилади. 


Mirarab.uz 

 Мир Араб олий мадрасаси – илм, маърифат ва қалб тарбияси уйғунлашган маскан  Мир Араб олий мадрасаси – илм, маърифат ва қалб тарбияси уйғунлашган маскан  Мир Араб олий мадрасаси – илм, маърифат ва қалб тарбияси уйғунлашган маскан  Мир Араб олий мадрасаси – илм, маърифат ва қалб тарбияси уйғунлашган маскан  Мир Араб олий мадрасаси – илм, маърифат ва қалб тарбияси уйғунлашган маскан
Мақолалар