Фарғона вилояти Бағдод туманида “Маҳалла ободлиги ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда аҳолига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши мурожаати етказилиб, "Қирқволида" маҳалласи ва "Мирзаобод" қабристонида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишилди.
Шунингдек, юртдошларимиз ўртасида бағрикенглик, меҳр-оқибат ва эзгулик ғояларини тарғиб қилувчи самимий суҳбатлар ўтказилиб, тумандаги 16 та маҳаллада истиқомат қилувчи 55 та эҳтиёжманд оилага моддий хайрия ёрдамлари топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғи асосида олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида янги, 2026-2027 ўқув йилининг бошланиш санаси тасдиқланди.
Унга кўра, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг барча курс талабалари учун дарс жараёнлари 2026 йил 7 сентябрдан бошланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати