Агар давлат идорасининг эшиги фақат ичкарига, яъни амалдор ҳузурига қараб очилса, остонада кутадиган киши албатта фуқаро бўлади. У аризасини қўлтиқлаб, "Қачон қабул қилар экан?" деб сарғаяди. Бор ҳақиқатни исботлаш учун бир хонадан иккинчи хонага ўтади. Баъзан ўз ҳақини ундиришни марҳамат сўраш билан адаштириб ҳам қўяди.
Агар эшик халқ томонга ҳам очилса-чи? Бундай ҳолатда қанчалик катта ўзгаришлар юз бериши мумкинлигига барчамиз гувоҳ бўлдик.
Президент Шавкат Мирзиёев давлатчилик тафаккурига киритган энг улкан бурилишлардан бири оддий, аммо инқилобий жумла билан шундай ифодаланди: "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак"
Абдулҳамид Мухторов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
"Зиё" медиа маркази директори
Манба: "Ишонч" газетаси
Газетани юклаб олиш учун
Янги ўқув йили ва мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 100 нафар эҳтиёжманд оила фарзандига янги ўқув қуроллари тўпламлари беғараз топширилди.
Қўлида янги портфель ва китоб-дафтар тутган жажжи ўқувчиларнинг юзидаги самимий табассум ва қувонч бу эзгу ишнинг нақадар қадрли эканини кўрсатди. Зеро, илм истаган қалбга қанот бўлиш — энг улуғ савоблардандир.
Тадбир якунида хайрияда ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати