Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Август, 2026   |   27 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:57
Қуёш
05:27
Пешин
12:30
Аср
17:25
Шом
19:33
Хуфтон
21:02
Bismillah
10 Август, 2026, 27 Сафар, 1448
Янгиликлар

Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди

05.08.2026   16913   1 min.
Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан аҳоли билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар фуқаролар муаммоларини жойида ва ижобий ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.

Хусусан, бугун, 5 август куни Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб, диний таълим, хайрия, ишга жойлашиш, оилавий, уй-жой ва моддий ёрдам каби масалалардаги мурожаатларни кўриб чиқди.

Мазкур жараёнда оилавий масалаларда шаръий ечим ва зарур маслаҳатлар берилди, моддий кўмак сўраганларга эса белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатилди.

Эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган юртдошларимиз Диний раҳбариятига миннатдорлик билдиришди. Имом Бухорийдан ривоят қилинган "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деган ҳадиси шарифга мувофиқ хайрли дуолар қилишди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби юзма-юз мулоқот ва қабул жараёнлари ҳар ҳафтанинг чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг барча ҳудудий вакилликлари ҳамда жоме масжидларида имом-домлалар томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

10.08.2026   2167   1 min.
Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

Тошкент ислом институти магистратура босқичи ҳамда Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган талабгорлар учун жорий йилнинг 11 август куни ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
 

Талабгорлар танлаган йўналишлари бўйича қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

  • Теология (Тафсир ва Қуръон илмлари): Қуръони карим ва тажвид, Тафсир;

  • Теология (Ҳанафийлик ва фиқҳ илмлари): Фиқҳ, Усулул-фиқҳ;

  • Ҳадис илми мактаби: Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис.


Имтиҳонлар 11 август куни соат 8:00 да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида бошланади. Талабгорларни рўйхатга олиш жараёни соат 7:30 дан старт олади.


Муҳим эслатма: Абитуриентлар имтиҳонга паспорт (ёки ID-карта) асли ҳамда «Имтиҳон рухсатномаси» билан келишлари шарт. Ушбу ҳужжатлардан бири бўлмаган талабгорлар имтиҳонга киритилмайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47-уй.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари