Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Ноябр, 2026   |   1 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:45
Қуёш
07:06
Пешин
12:12
Аср
15:26
Шом
17:10
Хуфтон
18:26
Bismillah
11 Ноябр, 2026, 1 Жумадул сони, 1448

16.09.2026   23027   1 min.
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Яшил макон – обод юрт ва эзгу амаллар рамзи

11.11.2026   2421   3 min.
Яшил макон – обод юрт ва эзгу амаллар рамзи

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бугун чин маънода халқимиз ҳаракатига айланди. Ушбу улуғвор ғоя асосида миллионлаб кўчатлар экилиб, шаҳар ва қишлоқларимиз яшилликка бурканмоқда. Юртимизни ҳар жиҳатдан обод ва файзли қилиш, дарахт экиб, боғ барпо этиш – шу азиз Ватанда яшаётган ҳар бир инсон орзуси. Бу жараёнда кўчатлар экиб, ҳудудларни яшил маконга айлантириш эса савоби улуғ амал.

БугунТошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Абдувосит Ҳомиджонов  ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, пойтахтимизда фаолият юритаётган имомлар, фаоллар иштирокида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги «Искандархўжа» жоме масжиди ҳудудида амалга оширилган мазкур тадбирда дастлаб Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб, савоби шу Ватан учун, шу халқ учун хизмат қилиб ўтиб кетган барча марҳум ва марҳумалар руҳларига бағишланди. Аллоҳ учун қўй сўйилиб, қурбонлик қилинди.

Тадбирдан кўзланган мақсад масжид ҳудудини янада ободонлаштириш, унинг атрофини кўкаламзорлаштириш ва намозхонлар учун янада файзли, хушманзара муҳит яратишга қаратилган. Тошкент шаҳрида бугунги кунга қадар имом-хатиблар томонидан экилган 1000 тупдан ортиқ ҳар бир ниҳол нафақат бугунги кун гўзаллиги, балки келажак авлодга қолдириладиган табиий бойлик, соғлом муҳит ва эзгулик тимсолидир.

Ислом дини инсонни атрофидаги оламга муносабати, табиатга ғамхўрлиги ва жамиятга келтирадиган манфаати билан ҳам комиллик сари чорлайди. Ер юзини обод этиш, неъматларни қадрлаш, сув ва ҳавони мусаффо сақлаш, дарахтларни асраш каби амаллар ҳам диний қадриятларимиз билан чамбарчас боғлиқ. Қуръони каримда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

«Ер юзида ислоҳ қилинганидан кейин бузғунчилик қилманглар...» (Аъроф сураси, 56-оят).

Ушбу ояти карима инсонларни Ер юзида тинчлик, осойишталик ва ободликни сақлашга, бузғунчилик ва зарар етказишдан узоқ бўлишга чақиради. Табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, унинг бойликларини асраб-авайлаш ҳам ана шу масъулиятнинг муҳим кўринишларидан биридир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам дарахт экиш ва экин-тикин билан шуғулланишнинг фазилатини алоҳида таъкидлаганлар. Жумладан, муборак ҳадисларида: «Қайси бир мусулмон дарахт экса ёки экин экса, ундан қуш, инсон ёки ҳайвон еса, албатта, бу унинг учун садақа бўлади», деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Масжидлар ҳудудида кўчат экиш ишларини ташкил этиш ҳам катта маънавий ва тарбиявий аҳамиятга эга. Зеро, масжидлар фақатгина ибодат адо этиладиган маскан бўлиб қолмай, балки жамиятда эзгулик, поклик, ободончилик ва ўзаро меҳр-оқибат ғояларини тарғиб этадиган маънавият ўчоқларидир.

Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари