Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Ноябр, 2026   |   15 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:59
Қуёш
07:18
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:00
Хуфтон
18:17
Bismillah
25 Ноябр, 2026, 15 Жумадул сони, 1448

Устозлар доимо эъзозда

30.09.2026   126059   1 min.
Устозлар доимо эъзозда

Юртимизда ҳар йили 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами сифатида кенг нишонланади. Бу айём жамиятимизда муаллимларга кўрсатилаётган чексиз ҳурмат-эҳтиромнинг рамзий ифодаси бўлиб, аслида, устозни улуғлаш аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган энг гўзал қадриятлардан биридир.
 

Муқаддас динимизда илм аҳли ва устозларнинг мақоми ниҳоятда юксак. Қуръони каримнинг Мужодала сураси 11-оятида уларнинг обрў-эътибори нақадар баланд экани шундай баён қилинади: «...Аллоҳ сизлардан имон келтирганларни ва илм берилганларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур».
 

Касб байрами муносабати билан Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси ва ҳудуддаги жоме масжидлар имом-хатиблари, шунингдек, Нукус шаҳридаги «Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири ҳамда мударрислари иштирокида хайрли тадбир ташкил этилди.
 

Тадбир доирасида кўп йиллар давомида диний соҳада самарали меҳнат қилиб, ёшларга илм-маърифат улашган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрий устозларнинг ҳолидан хабар олинди. Уламолар ва диний соҳа ходимлари муҳтарам устозларни байрам билан самимий муборакбод этдилар.
 

Аллоҳ таоло динимиз равнақига беминнат хизмат қилган азиз устозларимизга мустаҳкам соғлик, мазмунли умр ва оилавий хотиржамлик ато қилсин!

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Матбуот хизмати

Устозлар доимо эъзозда Устозлар доимо эъзозда Устозлар доимо эъзозда Устозлар доимо эъзозда
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

24.11.2026   20228   1 min.
Тошкент ислом институти Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2026–2027 ўқув йили доирасида 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Кенгашнинг навбатдаги 02-сонли йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга институт ректори, Кенгаш раиси Уйғун Ғафуров раислик қилди.

Кун тартибидан таълим жараёни, илмий фаолият, талабалар билан ишлаш ҳамда институтнинг ташкилий масалаларига оид қатор муҳим масалалар ўрин олди.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва институт буйруқлари, шунингдек, Кенгаш қарорларининг ижроси, фуқаролар мурожаатлари, магистрлик диссертациялари мавзулари, магистрларнинг шахсий календар иш режалари ва илмий раҳбарларини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, институтнинг 2026–2027 ўқув йили учун қабул натижалари, талабаларнинг халқаро ва республика фан олимпиадаларидаги иштироки, бакалавриат 4-босқич талабалари учун педагогик амалиётни ташкил этиш, магистратура 2-босқич талабаларининг илмий раҳбарларини ўзгартириш, талабаларга академик таътил бериш ва уларни талабалар сафидан четлаштириш ҳамда ўқув қўлланмасини нашрга тавсия этиш масалалари муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул ходимларнинг ахборотлари тингланиб, улар бўйича атрофлича фикр алмашилди. Йиғилиш якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижросини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижросини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

ТИИ Кенгаш котиби М. Мирисмаилов

Ўзбекистон янгиликлари