Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Ноябр, 2026   |   1 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:45
Қуёш
07:06
Пешин
12:12
Аср
15:26
Шом
17:10
Хуфтон
18:26
Bismillah
11 Ноябр, 2026, 1 Жумадул сони, 1448
Янгиликлар

14.10.2026   19862   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“NewzToday”: Самарқанднинг қадимий обидалари анъаналари Покистон ва Ҳиндистон меъморчилигида ўз аксини топган

11.11.2026   8   1 min.
“NewzToday”: Самарқанднинг қадимий обидалари анъаналари Покистон ва Ҳиндистон меъморчилигида ўз аксини топган

Покистоннинг “NewzToday” нашри ва “NewzTodays TV” платформасида Самарқанд шаҳрининг бой тарихи, ноёб меъморий обидалари ва миллий ҳунармандчилик анъаналарига бағишланган материаллар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

“Самарқанд, Ўзбекистон: Амир Темурнинг Буюк ипак йўлидаги пойтахтига саёҳат” номли ушбу материалларда қадимий шаҳарнинг жаҳон цивилизацияси тарихида тутган ўрни, унинг бетакрор маданий ва маънавий мероси тўғрисида сўз юритилган.

Самарқанднинг 2500 йиллик тарихи, қадимда Мароқанд номи билан танилгани, Буюк ипак йўлининг муҳим савдо ва маданий марказларидан бири бўлгани ҳақида маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим этилган. Шаҳарнинг савдо-сотиқ, илм-фан ва маданий алмашинувлардаги муҳим ўрни эътироф этилади.

Материалларда Амир Темур ва Темурийлар даврида қурилган обидалар, хусусан, Гўри Амир, Шоҳи Зинда ансамбли ва бошқалар ҳақида тўхталиб ўтилган.

“Амир Темур ва Темурийлар сулоласи вакиллари томонидан Самарқандда қурилган обидаларнинг меъморий хусусиятлари кейинчалик Покистон ва Ҳиндистондаги Бобурийлар меъморчилигида, жумладан, Ҳумоюн мақбараси ва Тож Маҳалда ўз аксини топган”, – дейилган “NewzToday” манбасида.

Покистон ОАВнинг қайд этишича, Самарқанддаги қадимий обидаларда фойдаланилган меъморий ечимлар покистонликлар учун ҳам катта қизиқиш уйғотади. Материалларда буюк астроном олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг илмий мероси, унинг Самарқандда барпо этган расадхонасига алоҳида урғу берилган.

Таъкидланишича, Самарқанд қоғози тайёрлаш анъанаси, ипакчилик ва миллий ҳунармандчилик, сўзана тикиш, кулолчилик ҳамда халқ амалий санъати намуналари неча-неча асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда.

Эътиборлиси, ушбу медиа лойиҳа Самарқандни нафақат қадимий обидалар шаҳри, балки жаҳон цивилизацияси, илм-фан ва маданият тараққиётига улкан ҳисса қўшган тарихий марказ сифатида яна бир карра эътироф этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари