Фирқалар ҳақида гапирар эканмиз, бузғунчи оқимлардан бири бўлмиш Сохта салафийлардир. Бу оқим мутаассиб оқимлар тоифасига киради. Сўнгги вақтларда «салаф солиҳларга эргашиш» шиори остида "Салафийлик" мафкурасини байроқ қилиб олган, ўзларини гўёки салафларнинг издошларимиз деб ҳисоблайдиган мутаассиб сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.
Ҳозирги кунда сохта салафийларнинг умумлаштириб, икки гуруҳга ажратиш мумкин.
• Биринчиси, давлат бошқарувида шариатнинг устуворлигига эришиш йўлида жангу жадаллар билан харакат қиладиган «радикал салафийлар». Бу тоифадаги сохта салафийлар жиҳод ғоясининг мазмунини бузиб талқин қилиб, унга жангарилик, қўпорувчилик тусини бермоқдалар. Улар нафақат бошқа дин вакиллари, балки мусулмонларга қарши зўравонлик, қўпорувчилик ҳамда босқинчилик хатти - ҳаракатларини асослаш ва оқлаш учун «жиҳод» тушунчасидан фойдаланмоқдалар.
• Иккинчиси, ўзларини гўёки давлатдаги мавжуд қонун қоидаларга бўйсинадиган ва уларга қарши чиқмайдиган қилиб кўрсатадиган, бироқ жангарилик фаолияти билан шуғулланмайдиган, гўёки мўътадил салафийлар ҳисобланади. Улар ўзларининг мутаассиб фикрларидан қайтмаган ҳолда, муайян мазҳабга мансуб бўлишни ёқламайдилар. Улар бу ғоя остида анъанавий мазҳаблардан воз кечиш ва исломнинг илк даврига қайтишни даъват қиладилар.
Манбалар асосида Сўфиев Абдулҳаким таёрлади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан илк бор ташкил этилаётган «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» мавзусидаги I илмий-амалий анжуман бошланиши арафасида.
Мазкур илмий-амалий анжуман Ислом цивилизацияси марказининг Катта мажлислар залида бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу зал анжуманни юқори савияда ўтказиш учун зарур шароитлар яратилган ҳолда тўлиқ шай ҳолатга келтирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати