Ноябрь ойи – “Қуръон қироати ва илмлари” фан ойлиги доирасида Тошкент ислом институтининг 404-гуруҳ талабаси Абдуллаев Шукруллоҳ 30 пора Қуръони каримни бир кунда ёддан ўқиб берди.
Қуръони карим хатми жараёнини “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчилари Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Содиқжон қори Қурбанов ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.
Ушбу натижани тақдирлаш учун тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, Ўқув ишлари бўйича проректор Жаҳонгир қори Рўзиев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ё.Бухарбаев, кафедра ўқитувчилари И.Убайдуллаев, Ф.Сувонов, А.Рашидов ҳамда институтнинг бошқа устоз ва талабалари иштирок этишди.
Айни пайтгача Қуръони каримни бир кунда ўқиб берган қори талабалар сони 55 нафарга етди.
Шукруллоҳ қорининг илми бундан-да зиёда бўлиб, ота-она ҳамда устозларига иззат тожини кийдирадиган боамал олимлардан бўлишини Аллоҳ насиб этсин!
“Қуръон илмлари” кафедраси