Баъзи шахс ва жамоалар ўзларидан ислом етакчилари ясаб олишади. Улар ўз мабдаъларини, фикрларини, режаларини ва стратегияларини тузиб олиб сўнгра Қуръони каримдан ўша мабдаъларини қўллаб қувватлайдиган ҳужжат қидиришади. Улар ўзларини ислом етакчилари деб ҳисоблашади, динга эргашувчилар эмас.
Айнан ана шу иш Аллоҳга қарши боришдир. Исломни сохталаштиришдир. Ана шу касофатлар сабаб майдонда "мўътадил ислом", "радикал ислом", "сиёсий ислом", "ислом экстремизми", "ислом терроризми" каби атамалар пайдо бўлди.
Аслида ислом битта. Уни Қуръони карим ва суннати набавийя ифода этади. Ана шу асл исломни ифода этадиган Қуръони каримни ва суннати набавийяни фақатгина покизалар фаҳмлаши мумкин. Яъни, ҳавойи нафсидан покизалар, шахсий ғаразлардан покизалар...
Аллома Абул Ҳасан Надвий раҳимаҳуллоҳ ўзининг китоби муқаддимасида айтади:
"Бу китобни ёзишдан мақсадим бир ғояга асос солиб сўнгра тарихни ўша ғояга бўйсундириш эмас. Тарихни холис (беғараз) ўрганишдир".
Биз ўз қарашларимизга диндан ҳужжат-далил қидиришимиз керак эмас, балки қарашларимизни динга мослаштиришимиз лозим. Зеро динни биз эмас, аксинча дин бизни бошқаради!
Манбалар асосида таёрланди
Фазлиддин Салимов
00:00 Анонс
00:59 Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашди
01:41 Ҳожиларга қулайлик яратиш юзасидан учрашув ўтказилди
02:11“Ҳаж – 2025” зиёратчилари учун хизмат кўрсатиш соҳалари ўрганилди
02:44 Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади
03:06 Зиёратчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди
03:36 Талаба билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
04:13 Ҳожи – чинакам маънавият тарғиботчиси
05:18 Ҳар бир мурожаат эътибор марказида
05:49 Олий мадрасада йиғилиш ўтказилди
06:17 "Кўкалдош" мадрасасида очиқ мулоқот
06:55 Фарғонадаги тарғибот тадбирида аҳоли муаммолари ҳал этилди
07:49 Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди
08:54 Викторина: "Ислом ва илм-фан"
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Жумадан_жумагача@muslimuzportal