Тарихни ўрганаётган инсон аввало, эътибор қаратиши керак бўлган нарса бу ундаги маълумотларнинг нечоғлик саҳиҳ ва тўғри эканлигидир. Агар тарих саҳиҳ масдарларга асосланган бўлса, унинг натижаси манфаатли бўлади. Агар аксинча бўладиган бўлса, натижа ҳам ўзига яраша бўлади. Тарих суяниши керак бўлган масдарларнинг биринчиси Қуръони каримдир. Чунки Аллоҳ таоло у ҳақида «Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил (ноҳақлик) келмас. (У) ҳикмат ва ҳамд эгаси (томони)дан нозил қилингандир»[1] , деб марҳамат қилган. Қуръонда кўплаб тарихий воқеа ва ҳодисалар баён қилинган. Баъзи ўринларда воқеаларнинг тафсилотига киришилган бўлса, баъзи ўринларда ҳолатга қараб унинг тафсилотига киришилмаган.
Қуръондан кейин суяниладиган ишончли масдар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадислардир. Расулуллоҳнинг баъзи ҳадисларида ўтган умматларнинг қиссалари ва сийрат асрида рўй берадиган воқеалар баён қилинган.
Учинчи масдар эса бу ишончли тарих манбаларидир. Бу тарих китобларидаги маълумотларнинг санади, исноди, ривоят қилган шахслари ва китоб муаллифлари саҳиҳ бўлиши лозимдир. Тарихларнинг энг ишончлиси шубҳасиз, Пайғамбарларнинг тарихидир ва буларнинг бошида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихлари туради. Ундан кейин хулафои рошидинлар Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумларнинг тарихларидир. Лекин тан олиш керакки, Усмон розияллоҳу анҳунинг халифаликларининг охирги йиллари ва Ҳазрати Алининг халифалик даврларида юз берган фитналар ҳақида баъзи тарих китобларида саҳиҳ бўлмаган, балки шиа ва рофизийлар томонидан тўқилган ривоятлар ҳам кириб қолган. Уларда саҳобаи киромларга нисбатдан тана тошлари отилиб, уларнинг шаънларига тўғри келмайдиган маълумотлар келтирилган. Бу борада аҳли сунна вал жамоанинг тутган йўли Аллоҳ таоло айтгандек ва Расулуллоҳнинг сўзига итоат қилган ҳолатда қалб ва тилларни саломат сақлашликдир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръонда “Улардан кейин келганлар:”Ей Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Ей Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”, дерлар”[2] , деб марҳамат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг саҳобаларимни сўкманглар. Менинг нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирингиз Уҳуд тоғидек олтин инфоқ қилса улардан бирининг бир муддига ва ярим муддига етмайди» деганлар. Рофизийя фирқасига мансуб бўлганлар бу ҳадисга хилоф улароқ Расулуллоҳнинг саҳобаларини сўкишгача етиб борганлар.[3] Баъзи тарих китобларида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни ўлдирилиш фитнасида саҳобаларнинг тутган йўллари тўғрисида уларнинг шаънига нолойиқ бўлган сўзлар кириб қолган. Тарихчиларнинг кўплари бунга сабаб рофизийлар қилган ривоятлар дейдилар. Шияликка мойил бўлган Абу Мухниф кабиларнинг китобларида саҳобаларга нисбатан уларнинг фитнани уюштиришда ва уни қўзғатишда иштирок этган деган айбларни қўядилар. Буларнинг барчаси рофизийларнинг ёлғон, ботил ва ҳеч қандай далилга асосланмаган гапларидан бошқа нарса эмас. Ҳолбуки, тарих китоблари саҳобаларнинг Усмон розияллоҳу анҳунинг қонини тўкишдан пок эканликлари, аксинча, фитнани бостиришда унга ёрдамчи бўлганликларини қувватлайдиган далиллар билан тўладир. Саҳобаи киромларнинг барчалари Усмон розияллоҳу анҳунинг қонидан покдирлар. Ким бунга қарши гап айтадиган бўлса унинг гапи ботилдир. Шунинг учун ҳам Халифа ўзларининг тарихларида Абдул Аъло ибнул Ҳайсамдан, у киши оталарида ривоят қилиб айтадилар: “Мен Ҳасанга “Усмоннинг қотиллари ичида муҳожир ва ансорлардан бирор киши бўлганми?” дедим. У: “Йўқ. Улар Миср аҳлининг ҳар қандай ёмонликдан тафт тортмайдиган кишилари эди”, деди. Ислом оламидаги аввалги фитналар Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларида бошлангани учун ҳам бунга кўпроқ тўхталиб ўтишга мажбурмиз.
Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Усмон ибн Аффон ўн икки йил мўминларга амир бўлиб бошқардилар. Халифаликнинг аввалги олти йилида инсонлар у кишига нисбатан ҳеч қандай иғволар қилмадилар. Қурайшга у киши Умар ибн Хаттобдан ҳам маҳбуб бўлди. Чунки Умар уларга қаттиқ эди. Аммо Усмон Уларга мулойимлик ва силаи раҳм қилди. Сўнгра ундан кейин фитналар содир бўлди”. Мусулмон тарихчилар Усмон розияллоҳу анҳу халифаликларининг охирги 30-35 йилларидаги воқеаларни фитналар даври деганлар. Чунки Абу Бакр, Умар ва Усмон халифалигининг аввалги даврларида мусулмонлар тинч-тотув бўлиб, улар ўртасида ҳеч қандай низо бўлмаган. Бу даврда жамиятнинг ҳар бир соҳаси гуллаб яшнаган. Бу даврдаги жамият том маънодаги ҳақиқий ислом жамияти бўлган. Тарихдаги жамиятлар ичида гуноҳлар энг кам содир этилган жамият эди. Бу жамиятда дин унинг ҳаёти эди. Дин улар адо қилаётган ибодатлардагина эмас, балки уларнинг ахлоқлари, тасаввурлари, ўй-фикрлари, ижтимоий алоқалари, оила ва қўшничилик муносабатлари, савдо- сотиқлари, ер юзидаги сафарлари, амру маъруф ва наҳий мункарлари, барча-барчасида дин асосий негиз бўлиб турарди. Бу нарсалар маълум бир тоифагагина хос бўлмаган, балки жамиятнинг барча табақаси мана шу руҳда тарбияланган бўлиб, бу Расулуллоҳнинг жамиятлари эди. Бу жамиятда тиллари билан иймон келтириб, лекин қалбида Исломга душман бўлган мунофиқлар бўлгандир. Лекин уларнинг сариқ чақачалик қадри ҳам бўлмаган ва бу жамиятнинг юришини ўзгартиришга уларнинг қувватлари ҳам етмаган. Улар ҳақиқий маънодаги Ислом уммати, раббоний уммат эдиларки, уларни ягона ақида боғлаб турарди. Уларни боғлаб турган нарса уруғи, жинси ёки ранги эмас, балки диний биродарлик эди. Ҳолбуки, уларнинг орасида араб ҳам ажам ҳам, қора ҳам оқ ҳам, қул ҳам ҳур ҳам бор эди. Жамиятнинг ҳар бир гўшасида ибодат руҳи бор эди. Фақат фарз ва нафлларнигина ибодат руҳида қилмас эдилар, балки барча амалларидан ибодат иси келарди. Ҳоким ўз раийятини ибодат руҳи билан бошқарар, Қуръонни ўргатадиган муаллим, инсонларга динни тушунтирадиган фақиҳ ибодат руҳи билан таълим берар, Аллоҳ савдо-сотиққа қўйган тожир ибодат руҳи билан бу ишларни қилар, ўз аҳлини боқаётган эр ибодат руҳи билан боқар, уйда бекалигини қилаётган аёл ҳам ибодат руҳи билан бекалик қиларди. Бу ишларнинг барчасининг замирида суюкли Ҳабибимизнинг муборак ҳадислари турарди: “Барчангиз бошлиқсизва барчангиз қўл остиларингиздан сўраласиз”. Бу даврдаги мусулмонлар тарих давомида ақл бовар қилмас натижаларга эришдилар. Бутун дунёга Ислом дини ниҳоятда тезлик билан тарқалди. Мусулмон қўмондонлар қилган фатҳларни эса гапирмаса ҳам бўлади. Улар жуда қисқа муддат ичида катта ҳудуларни фатҳ қилдилар. Еллик йилдан камроқ муддат ичида ғарбдан Ўрта Ер денгизигача, шарқдан Ҳинд океанигача бўлган ерларни фатҳ қилдилар. Бир сўз билан айтганда, Аллоҳ таоло ер юзида халифа қилиб қўйган уммат айнан мана шулар эдилар. Аллоҳ таоло Қуръонда: “Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амал қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилгандек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар ўзлари фосиқлардир”[4].
Лекин афсуски, мана шундай гўзал Ислом жамиятини ва унинг зафарли юришларини кўра олмайдиган Абдуллоҳ ибн Сабаъга ўхшаган дин душманлари фитналар уюштиришга уриндилар. Саҳобаи киромлар ҳам қачондир фитналар содир бўлишини билар эдилар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг кўплаб ҳадисларида бу уммат калажакда ихтилоф қилиши, бир-бирлари билан ўзаро уруш қилиши ҳақида хабар берганлар. Бу ҳадисларни ҳолатга қараб турли хил баён қилиб берганлар. Баъзиларида умумий қилиб фитналарни баён қилган бўлсалар, баъзиларида алоҳида-алоҳида хос фитналар ҳақида айтиб ўтганлар. Расулуллоҳнинг ҳадислари фитнанинг сабаблари ёки унинг натижалари, ёки у фитнадаги баъзи воқеаларни, ёки бўлмаса, у фитналарни келтириб чиқарадиган шахслар ҳақида хабар беради. Кўпинча, бу ҳадислар Расулуллоҳдан саҳобаи киромларнинг берган саволларига жавоб улароқ ворид бўлган. Чунки саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Аллоҳ уларга берган улуғ неъмат биродарлик, якдиллик неъматини татиб, бевосита гувоҳи бўлаётган эдилар. Уларни ташвишга солган нарса бу неъматлар бардавом бўладими ёки вақти келиб завол топадими, мана шу нарса уларни ташвишга солар эди. Шунинг учун ҳам бу ҳақида Расулуллоҳдан сўрашарди. Расулуллоҳ бу неъматлар ҳозиргидек бардавом бўлмаслигини ва келгусида уммат ичида катта фитналар содир бўлишини ваҳий орқали билганларидан сўнг, саҳобаи киромларни мана шу даҳшатли фитналарга тайёрлашни хоҳладилар. Тоинки, Аллоҳ таоло тақдирга битган мана шу фитналар воқеъ бўлган кунда улар чиройли тадбир қилиб, бу фитналарни муолажа қилиш учун ҳаракат қилсинлар. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ўлдирилиш фитнасида саҳобаи киромлардан бирортасининг иштироки бўлмаган. Улар унинг қонидан пок эдилар. Бу фитна Ислом тарихидаги энг катта фитна бўлиб, мана шу воқеа мусулмонлар ўртасидаги ўзаро низолар, урушлар ва бунинг ҳатижасида турли фирқаларнинг чиқишига сабаб бўлган.
ТИИ Модуль таълим шакли талабаси,
Самарқанд шаҳар Хўжа Нисбатдор жоме масжиди
имом-хатиби Бобохон Бобохонов
[1]Фуссилат сураси, 42-оят. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Қуръони карим ва унинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси – Т.: «Шарқ» 2011
[2]Ҳашр сураси, 10-оят. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Қуръони карим ва унинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси – Т.: «Шарқ» 2011. 547-б.
[3]Доктор Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ғаббон «Фитнату мақтали Усмон ибн Аффон». – М. мактабатул убайкон,1999. 6-9-б.
[4]Нур сураси, 55-оят. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Қуръони карим ва унинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси – Т.: «Шарқ» 2011. 547-б.
Шу кунларда жойларда Ватанимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонламоқда. О‘тган йилларга назар ташласак, истиқлол нафақат сиёсий ва иқтисодий мустақиллик, балки буюк аждодлар мероси ва ма’навий илдизларига қайтиш имконини берганини янада чуқур ҳис этамиз.
Айниқса, кейинги йилларда Янги О‘збекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илм-ма’рифат, диний та’лим ва буюк алломаларимиз меросини о‘рганиш соҳасида амалга оширилаётган кенг ко‘ламли ислоҳотлар бу борада мутлақо янги босқични бошлаб берди.
Президентимиз 2017 йилдаёқ юртимизда шаклланган буюк илмий мактабларни қайта тиклаш, хусусан, Самарқандда ҳадисшунослик мактабини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди. Орадан ко‘п о‘тмай бу эзгу г‘оя амалий ифодасини топди. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-ма’рифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари то‘г‘рисида»ги Фармони асосида Самарқандда Ҳадис илми мактаби ташкил этилди. Шу йилнинг 1 ноябрида қабул қилинган Ҳукумат қарори билан унинг фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари белгилаб берилди.
Бу воқеа, бизнингча, шунчаки янги та’лим муассасасининг очилиши эмас эди. Бу – Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби буюк муҳаддисларни етиштирган заминда ҳадис илмининг узоқ асрлик ан’аналарини замонавий асосда давом эттириш ё‘лидаги тарихий қадам бо‘лди.
Ҳадис илми мактаби олдига Қур’они карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини теран англайдиган, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини пухта эгаллаган, буюк муҳаддисларимиз меросини чуқур о‘рганадиган ва мустақил илмий тадқиқот олиб бора оладиган етук мутахассисларни тайёрлаш вазифаси қо‘йилди. Энг муҳими, ҳадисларда мужассам бо‘лган эзгулик, ҳалоллик, адолат, баг‘рикенглик, ватанпарварлик, ота-онага эҳтиром, инсон қадрини улуг‘лаш сингари умуминсоний г‘ояларни халқимиз, айниқса, ёш авлодга то‘г‘ри ва илмий асосда етказиш та’лим даргоҳининг муҳим вазифаларидан бирига айланди. Бугун Ҳадис илми мактабида та’лим жараёни назарий билим бериш билан чекланиб қолмай, амалий машг‘улотлар билан ҳам узвий бог‘ланган. Талабалар ҳадисларни тахриж қилиш, я’ни уларнинг асл манбаларини аниқлаш, ривоят ё‘ллари ва санадларини о‘рганиш, ҳадис матнларини шарҳлаш ва илмий таҳлил қилиш, уларни мавзу ва мазмунига ко‘ра таснифлаш, шунингдек, ҳадис манбалари ва илмий асарларни тадқиқ қилиш бо‘йича амалий ко‘никмаларни эгалламоқдалар.
Айни пайтда, Ҳадис илми мактабининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ёнма-ён фаолият юритаётгани ҳам о‘зига хос илмий-ма’рифий муҳитни юзага келтирмоқда. Буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳазратларининг бой илмий меросини о‘рганиш, уни жаҳон илм аҳлига етказиш, замонавий тадқиқотлар билан бойитиш ё‘лида амалга оширилаётган ишлар ёшларимиз учун улкан илмий мактаб вазифасини о‘тамоқда.
Бугун Самарқанд заминида Имом Бухорий номи билан бог‘лиқ улкан бунёдкорлик ишларининг амалга оширилиши ҳам халқимизнинг о‘з буюк аждодига бо‘лган юксак эҳтиромининг ифодасидир. Имом Бухорий мажмуасининг замон талаблари асосида қайта бунёд этилиши, уни илм-ма’рифат, тарбия ва зиёрат масканига айлантиришга қаратилган ишлар нафақат юртимиз, балки бутун ислом олами учун катта аҳамиятга эга.
Янги О‘збекистонда диний-ма’рифий соҳага бо‘лган муносабатнинг энг муҳим жиҳати шундаки, аждодлар мероси фақат тарихий фахр сифатида эмас, балки бугунги ва келажак авлод тарбиясига хизмат қиладиган улкан ма’навий хазина сифатида о‘рганилмоқда. Имом Бухорийнинг илмга садоқати, ҳақиқатни излашдаги матонати, ҳадисларни қабул қилишдаги юксак илмий мезонлари бугунги ёшларимиз учун ҳам ибрат мактабидир.
Со‘нгги йилларда юртимизда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Баҳовуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби каби қатор илм ва ма’рифат масканларининг ташкил этилгани ҳам ушбу сиёсатнинг узвий натижасидир.
Буларнинг барчаси замирида битта буюк мақсадни ко‘риш мумкин: ма’рифатли, о‘з тарихини биладиган, аждодлари мероси билан фахрланадиган, айни пайтда замонавий билим ва тафаккурга эга авлодни вояга етказиш. Биз, Ҳадис илми мактаби жамоаси, яратиб берилаётган бундай имкониятларни катта ишонч ва юксак мас’улият сифатида қабул қиламиз. Чунки буюк муҳаддислар юртида ҳадис илмини о‘рганиш ва о‘ргатиш фақат касбий вазифа эмас, балки аждодлар олдидаги ма’навий бурч ҳамдир.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида ортга назар солиб, бугунги натижаларни сарҳисоб қилар эканмиз, истиқлолнинг қадрини яна бир бор теран ҳис этамиз. Агар мустақиллик халқимизга о‘з тақдирини о‘зи белгилаш ҳуқуқини берган бо‘лса, Янги О‘збекистондаги ислоҳотлар миллий ва диний-ма’рифий меросимизни чуқур о‘рганиш, уни дунёга муносиб тарзда намоён этиш учун янги имкониятлар эшигини очди. Эндиликда бизнинг вазифамиз – ана шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, Имом Бухорий ва бошқа буюк алломаларимиз қолдирган илмий меросни янада чуқур тадқиқ этиш, унинг инсонпарварлик ва ма’рифатпарварлик г‘ояларини ёш авлод қалбига етказишдир. Зеро, о‘з о‘тмишини англаган, илмни қадрлаган ва ма’рифатга таянган халқнинг келажаги ҳамиша порлоқ бо‘лади.
Барот Амонов, Ҳадис илми мактаби ректори.
О‘збекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати