Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Ноябр, 2026   |   1 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:45
Қуёш
07:06
Пешин
12:12
Аср
15:26
Шом
17:10
Хуфтон
18:26
Bismillah
11 Ноябр, 2026, 1 Жумадул сони, 1448

23.12.2022   4105   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Юртимизда "Рамазон – 2027" тараддуди бошланди!

11.11.2026   1668   1 min.
Юртимизда

Муборак Рамазон ойи кириб келишига ҳам уч ойга яқин вақт қолди. Шу боис мамлакатимизда ушбу улуғ айёмга, жумладан, масжидларимиздаги таровеҳ оқшомлари ва хатми Қуръонларнинг янада файзли ўтишига ҳозирдан қизғин тайёргарлик ишлари бошланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан мўмин-мусулмонларни хушнуд этадиган хайрли лойиҳага қўл урилди.

Унга кўра, Диний идоранинг Масжидлар билан ишлаш ҳамда Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлимлари ҳамкорлигида келгуси Рамазонда юртимиз масжидларида хатми Қуръонга ўтадиган қориларнинг билим ва малакасини ошириш бўйича махсус ўқув машғулотлари йўлга қўйилди.

Ушбу ташаббуснинг илк амалий қадами сифатида шу йилнинг 9 ноябрь куни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари, шунингдек, диний таълим муассасаларида қорилар учун ўқув жараёнларига старт берилди.

Кичик гуруҳлар асосида ташкил этиладиган бир ҳафталик (жами 36 соат) машғулотларда 300 га яқин қоримиз навбат билан Қуръони каримни тажвид қоидалари билан гўзал тиловат қилиш, ҳифзини мустаҳкамлаш ва таровеҳ намозларининг фиқҳий масалалари бўйича ўз билимларини бойитади.

Мазкур жараёнда қорилик одоби, масъулияти ва уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Мазкур лойиҳа Рамазон тараддуди билан бирга, Қуръон ҳофизларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлидаги улкан қадамдир.

Хайрли ташаббус доирасида:

– қориларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади;

– уларнинг илмий салоҳияти аниқланиб, доимий иш билан таъминланади;

– жомеларимизга жамоатчилик асосида “масжид қориси” мақомида расман бириктирилади.

Бундай эзгу саъй-ҳаракатлар келгуси муборак Рамазон ойида масжидларимиздаги хатми Қуръонларнинг янада кўтаринки руҳда ўтишига ва мўмин-мусулмон юртдошларимизнинг гўзал тиловатлардан чинакам маънавий озуқа олишига хизмат қилади!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари