Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Ноябр, 2026   |   28 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:42
Қуёш
07:02
Пешин
12:12
Аср
15:29
Шом
17:14
Хуфтон
18:29
Bismillah
08 Ноябр, 2026, 28 Жумадул аввал, 1448

Соф эътиқод душманлари

03.12.2022   6071   4 min.
Соф эътиқод душманлари

"Тинчлик, миллатлар ва динлараро бағрикенглик, Ватанни ардоқлаш, оилани муқаддас санаш каби ғояларни тарғиб қилувчи динимиз номига доғ тушурган ва бутун жаҳон халқлари нигоҳида ислом динини “терроризм дини”га айлантиришга хизмат қилаётган ва мусулмонларни ислом цивилизацияси ривожига қўшган тарихий хизматини йўққа чиқараёзган сохта салафийлик XXI асрда мусулмонлар бошига келган энг катта мусибат бўлди. Бу оқим кўплаб уламоларнинг жонига қасд қилиш, худкушлик, тинч аҳолини қириб ташлаш, вояга етмаган болаларни қўлига қурол бериш, олимларни қадрсизлантириш каби мусулмончиликка умуман тўғри келмайдиган сифатларга эгалиги билан мусулмонларни жаҳон ҳамжамияти олдида қадрсизланишига хизмат қилди.


Сохта салафийлар “тасаввуф – бу куфр”, “мазҳабга эргашиш — ширк”, “васила – ширк”, “Аллоҳ таоло осмонда” каби кўплаб фитнага сабаб бўлувчи мавзулар орқали ўсиб келаётган ёш авлоднинг ақлини заҳарлашга ҳаракат қилдилар ва озми-кўпми жамиятни пароканда қилиш, олимларни қадрсизлантириш ва ёшларни ўз йўлларига оғдириш каби жирканч мақсадларга эришишга интилдилар. Салафийларнинг “Аллоҳ таоло осмонда” деган ақидавий фитнаси мусулмонлар орасида тафриқаланишни келтириб чиқаришга сабаб бўлган мавзулардан биридир.


Рисолат даврига назар солинса, Расулуллоҳ алайҳис-салом, у кишидан сўнг саҳобаи киромлар мусулмонларга: “Аллоҳ таоло юқорида” деб эътиқод қилинглар” деб буюрмаганликлари кўзга ташланади. Чунки, у пайтда мусулмонлар орасида “Аллоҳ таоло осмондами, ердами?” деган савол ёки қарашга ўрин йўқ эди. Чунки улар Аллоҳ таолони Қуръон ва ҳадис асосида содда ва асосли тарзда танир эдилар ҳамда эътиқоддан чалғитувчи ақидавий масалалардан ўзларини олиб қочар эдилар. Шунинг учун ҳам Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ тавҳид илмида илмий суҳбат қилмочи бўлсалар, салоҳиятсиз инсонларни суҳбатдан четлатар эдилар.


Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аллоҳ таоло Ўзини ўзи ёки Расулуллоҳ васф этган нарса билан сифатланади. Бунда Қуръон ёки ҳадисга қўшимча қилмаймиз. Аллоҳ у ила васф этилган нарса шаксиз ҳақ деб биламиз. Шу билан бир қаторда ” (Унга ўхшаш бирор нарса йўқ) деб эътиқод қиламиз. Унинг сифатлари ва феълларини ўхшаши йўқ. Нуқсон ва яратилганликни англатувчи барча нарсадан Аллоҳ азза ва жалла покдир.”.
Имом Шофеъий Имом Моликдан нақл қилган ривоятда, “Расулуллоҳ умматга истинжо ўргатиб, тавҳидни таълим бермасликлари мумкин эмас. У зот ҳадисда: “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейиш билан киши мусулмон бўлади деб айтганлар. Лекин бирор ҳадисда Аллоҳ таолога юқори томонни, яъни осмонни нисбатини бериш тавҳидга алоқадор, деб айтилмаган” дейдилар.


Имом Шофеъий: “Ақлли кишига Аллоҳ таолони бирор нарсага ўхшатиш ҳаром ва бу мавзуда чуқур кетиш ҳам” деганлар. Саҳоба ва тобеъинларнинг ҳаётига назар солинса, ақида масаласида улар жуда ҳассос бўлганликлари кўзга ташланади, яъни бу мавзуда улар ўзаро баҳс қилмаганлар. Ақида баҳсига оми халқни жалб қилмаганлар ва минбарларда нозик ақидавий масалаларни мавзу сифатида гапирмаганлар. Сохта салафийлар эса, мусулмонлар орасида мазҳабсизликни сингдириш мақсадида ўз издошларига биринчи кунданоқ “Аллоҳ таоло осмонда”, “васила ҳаром”, “Аллоҳ таолонинг қўли, юзи мавжуд” каби ақидавий масалаларни тизимли баён қилиб келадилар. Ҳолбуки, бу чин салафларнинг йўлига зиддир. Сохта салафийларнинг “Аллоҳ таоло осмонда” деган эътиқодий қарашлари ҳақида сўз юритишдан олдин, аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодини баён қилиш ва мусулмонлар эътирофига сазовар бўлган салафи солиҳларнинг мавзу бўйича қарашларини келтириб ўтиш ўринлидир. Зеро, биринчи сингдирилган фикр, у қандай бўлишидан қатъий назар ўқувчи онгига албатта у ёки бу жиҳатдан таъсир қилади. Аллох таоло юртимизни энг кучли ва билимли булган эртамиз келажакларини узинг асрагин.

Мингбулоқ тумани “Мулла Абдурахмон” жоме
Масжиди имом хатиби: Шерзодбек Ахмедов.

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Телефоннинг кўринмас занжирлари

12.10.2026   54316   43 min.
Телефоннинг кўринмас занжирлари

УЯЛИ ТЕЛЕФОН:

ҚУЛАЙЛИК БИЛАН БИРГА КЕЛАДИГАН ХАВФЛАР.

КЎРИНМАС ЗАРАРЛАРИ.

ҲАЁТИМИЗДАН НИМАЛАРНИ ТОРТИБ ОЛМОҚДА?

 

Хорижий оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра,

замонавий олимлар ҳамда турли соҳа мутахассислари

“УЯЛИ ТЕЛЕФОННИНГ ИНСОН ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИГА САЛБИЙ ТАЪСИРЛАРИ” мавзусида қатор мамлакатларда олиб борилган

илмий тадқиқотлар, кўп йиллик кузатувлар ва амалий тажрибалар

асосида МУҲИМ ИЛМИЙ ХУЛОСАЛАРга келдилар:

 

v  Технология – яхши хизматкор, аммо ёмон хўжайин. Агар биз уни бошқармасак, вақт ўтиб у бизни бошқара бошлайди.

v  Уяли телефон келажак авлодни йўқ қилиш босқичида турибти. Агар ўзимизни назорат қилмасак, у бизнинг руҳиятимизга ҳам рахна солади.

v  У инсон ҳаётидаги ўнлаб воситаларнинг ўрнини босди, баъзиларини эса деярли унуттирди.

v  Унинг ўзи эмас, балки ундан меъёрсиз ва онгсиз фойдаланиш соғлигимизга, тафаккуримизга ва муносабатларимизга зарар етказиши мумкин.

v  Энг катта хавф шундаки, агар ундан меъёрсиз фойдаланса, у аста-секин инсонни ақлини ўлдиради.

 


(I) УЯЛИ ТЕЛЕФОН КЎП ҲОЛЛАРДА ЎРНИНИ ҚИСМАН БОСГАН ЁКИ

УЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖНИ КАМАЙТИРГАН АЙРИМ НАРСАЛАР:

 

1)       Соат.

2)       Будильник.

3)       Радио.

4)       Стационар телефон.

5)       Калькулятор.

6)       Телевизор.

7)       Фонарь.

8)       Ойна.

9)       Газета.

10)       Журнал.

11)       Китоб.

12)       Компас.

13)       Хариталар.

14)       Чўнтак ҳамёни.

15)       Стол тақвими.

16)       Кундалик.

17)       Диктофон.

18)       Фотоаппарат.

19)       Видеокамера.

20)       Мусиқа плеерлари.

21)       Видео ўйин қурилмалари.

22)       Компьютер.

23)       Пластик карталар.

 

(II) УЯЛИ ТЕЛЕФОНДАН МЕЪЁРСИЗ ФОЙДАЛАНИШ ОҚИБАТИДА

ЗАРАР КЎРАЁТГАН ҚАДРИЯТЛАР:

 

1)       Кўплаб никоҳларни ўлдирди.

2)       Кўплаб оилаларни ўлдирди.

3)       Ёшларимизнинг тарбиясини ўлдирди.

4)       Аста-секин кўзларимиз нурини ҳам ўлдирмоқда.

5)       Жонли суҳбат маданиятини ўлдирмоқда.

6)       Қўни-қўшничилик ва меҳмонга бориш одатини ўлдирмоқда.

7)       Сабр-тоқатни ўлдирмоқда.

8)       Китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ўлдирмоқда.

9)       Болаларнинг кўчада ўйнаши ва жисмоний фаоллигини ўлдирмоқда.

10)       Ота-она билан фарзанд ўртасидаги самимий мулоқотни ўлдирмоқда.

11)       Диққатни жамлаш қобилиятини ўлдирмоқда.

12)       Вақтнинг баракасини ўлдирмоқда.

13)       Хотирани машқ қилиш эҳтиёжини ўлдирмоқда.

14)       Мустақил фикрлашга ажратиладиган вақтни ўлдирмоқда.

15)       Тинчлик ва сукунатдан завқланишни ўлдирмоқда.

16)       Табиат билан яқинликни ўлдирмоқда.

17)       Инсонларнинг бир-бирига юзма-юз меҳр ва эътибор кўрсатиш одатини ўлдирмоқда.


(III) УЯЛИ ТЕЛЕФОН САБАБ ЙЎҚОТИЛАЁТГАН

ЭНГ МУҲИМ НЕЪМАТЛАР:

 

1)       Оилавий меҳр ва илиқ муносабатлар.

2)       Айрим оилаларнинг мустаҳкамлиги.

3)       Фарзанд тарбиясига етарлича эътибор.

4)       Китоб мутолаасига бўлган қизиқиш.

5)       Диққатни бир нуқтага жамлаш қобилияти.

6)       Хотирани машқ қилиш одати.

7)       Сабр-тоқат.

8)       Вақтнинг баракаси.

9)       Кўз нури, бўйин ва умуртқа саломатлиги.

10)       Тўғри қадди-қомат ва соғлом умуртқа.

11)       Умуртқа поғонаси ва бўйин умуртқа.

12)       Ақлий фаоллик.

13)       Руҳий хотиржамлик ва ички сокинлик.

14)       Ақлни ишлатиш одати.

15)       Мустақил фикрлаш қобилияти.

16)       Чуқур мушоҳада қилиш кўникмаси.

17)       Узоқ вақт давомида диққат-эътиборни жамлаш қобилияти.

18)       Вақтни қадрлаш туйғуси.

19)       Сабр билан изланиш одати.

20)       Янги билимни мустақил излаб топиш кўникмаси.

21)       Хотирани машқ қилиш эҳтиёжи.

22)       Жонли суҳбат ва самимий мулоқот.

23)       Тинглаш маданияти.

24)       Китоб ўқишга бўлган меҳр.

25)       Тафаккур чуқурлиги.

26)       Ижодкорлик.

27)       Хаёл суриш ва орзу қилиш учун вақт.

28)       Табиатдан завқланиш ҳисси.

29)       Сукунатдан баҳра олиш одати.

30)       Инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат.

31)       Оила даврасидаги суҳбатлар.

32)       Фарзанд тарбиясига ажратиладиган керакли эътибор.

33)       Фарзандлар билан бирга ўтказиладиган сифатли вақт имконияти.

34)       Виждон билан ўз-ўзини таҳлил қилиш одати.

35)       Жонли мулоқот маданияти.

36)       Почта орқали хат ёзиш одати.

37)       Ва энг ачинарлиси – инсоннинг ўз-ўзи билан ёлғиз қолиб, фикр юритиш қобилияти.


(IV) УЯЛИ ТЕЛЕФОННИНГ ИНСОН САЛОМАТЛИГИГА АЙРИМ ЗАРАРЛАРИ:

 

1)       Кўзнинг толиқиши ва кўриш қобилиятининг пасайиши.

2)       Қуруқ кўз синдромини келтириб чиқариши.

3)       Бўйин ва елка мушакларида оғриқларни келтириб чиқариши.

4)       Умуртқа поғонасига ортиқча босим тушириши.

5)       Билак ва бармоқ бўғимларида оғриқ пайдо қилиши.

6)       Бош оғриғи ва кўз чарчоғини кучайтириши.

7)       Уйқу сифати ва биологик ритмнинг бузилиши.

8)       Мелатонин гормони ишлаб чиқарилишининг камайиши.

9)       Асабийлик ва жиззакиликни ошириши.

10)       Хавотир ҳиссини кучайтириши.

11)       Диққатни жамлаш қобилиятини сусайтириши.

12)       Кўриш қобилияти, бўйин ва умуртқа саломатлигига жиддий хавф туғдириши.

13)       Қадди-қоматнинг бузилиши ва умуртқа саломатлигининг ёмонлашиши.

14)       Умуртқа поғонаси ва бўйин умуртқаларида ўзгаришлар юзага келиши.

15)       Ақлий фаолиятнинг камайиши.

16)       Фикрлаш фаоллигининг пасайиши.

17)       Руҳий хотиржамлик ва ички сокинликнинг камайиши.

18)       Хотира фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши.

19)       Телефонга қарамлик (аддикция)ни шакллантириши.

20)       Жисмоний ҳаракатнинг камайишига сабаб бўлиши.

21)       Ортиқча вазн ва семириш хавфини ошириши.

22)       Камҳаракатлик туфайли юрак-қон томир касалликлари учун хавф омилларини кучайтириши.

23)       Руҳий чарчоқ ва стрессни кучайтириши.

24)       Мустақил фикрлаш қобилияти камайиши.

25)       Ижтимоий яккаланишга олиб келиши.

26)       Болалар ва ўсмирларда диққатни жамлаш ва ўқиш самарадорлигини пасайтириши.

27)       Автомобиль ҳайдаш ёки йўлдан ўтиш пайтида фойдаланилса, бахтсиз ҳодисалар хавфини бир неча баробар ошириши.

 

Х У Л О С А :

 

è  Телефон – айбдор эмас.

 

è  У инсониятнинг энг буюк ихтироларидан бири.

 

è  Аммо унинг қулига эмас, эгасига айланиш керак.

 

è  Илмий нуқтаи назардан, зарарларнинг кўпи телефоннинг ўзи эмас, балки ундан узоқ вақт ва нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ.

 

è  Телефонни мақсадли, меъёрли, онгли равишда ва ақл билан ишлатган инсон ундан фойда кўради.

 

è  Меъёрсиз фойдаланган инсон эса вақти, соғлиги, оиласи ва хотиржамлигидан айрилиши мумкин.

 

Иброҳимжон домла Иномов.