Cавол: Чимилдиқ куни янгаларни ётоқхонага кириши, қўпол қилиб айтганда уларга дока бериш ва шунга ўхшаган ишлар ҳақида нима дея оласиз?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу иш мутлақо нотўғри ва шармандаликдан бошқа нарса эмас. Динимизда эр-хотин ўртасида тўшакда бўладиган махфий ишларни бошқаларга айтишдан қайтарилади.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир", дедилар (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йили арафасида Сирдарё тумани "Бахт" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Ғоибов ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида ҳудуддаги "Тинчлик", "Зиёкор" ва "Тадбиркор" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари жамланмалари ҳамда байрам совғалари топширилиб, уларнинг кўнгли шод этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати