Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448

Сохта салафийларга раддия

10.11.2022   3407   2 min.
Сохта салафийларга раддия

Маьлумки, "Аҳли Сунна вал-Жамоа "эьтиқодига кўра, арконлари бешта :Имон, Номоз, Рўза, Закот, Хаж. Сохта салафийлик эса, "Жиҳод-олтинчи аркон ва жиҳод қилиш ҳар бир мусулмон учун фарз айндир", деган ғояни илгари суради. Жиҳоднинг аввало ва асосан қуролли кураш сифатида талқин қилиниши экстремизм ва терроризмнинг янгича шакл ва мазмун касб этишга олиб келди.

Бу ўз навбатида" ал-Иҳвон ал-муслимун "," ал-Жиҳад ал-Исламий ", Шабаб Муҳаммад", ат-Такфир вал-хижра", каби ўта радикал экстремистик диний - сиёсий ташкилот ва оқимларнинг вужудга келишига йул очиб берди. Замонавий воқийлик терор ёки давлат тунтариши йули билан хокимиятни қўлга олиш сохта салафийлар тамонидан асосий йўл сифатида танланганини кўрсатади. 1979 йилининг ноябрида Арабистон ярим-оролида Жухайман Утайбий ва унинг тарофдорлари Маккадаги "Масжид ал - Харом" га ҳужум уюштирди. Улар тамонидан масжидни эгаллаш, умум халқ қўзғолонини кўтариш ҳамда дастлаб Арабистон ярим-оролида, сўнг бошқа минтақаларда "Ислом давлатини қуриш" режалаштирилган эди. Ушбу воқеалардан сўнг сохта салафийлик ғоялари ва унга асосланган харакатлар мазкур худудда тазийқ остига олинди ва ўз навбатида, араб дунёси чегарасидан чиқиб, бошқа минтақаларга тарқалди. Жумладан, ўтган асирнинг 70 йиллари охирида бошланган афғон мажорасида диний омилдан фойдаланилиши натижасида ушбу ғоялар айрим экстремистик оқимлар тамонидан "Жиҳод" ғоясининг ўта радикал мазмунда талқин этилишига олиб келди. Бу эса, ўз навбатида Афғгонистонда сохта салафийликда жиҳодчилик карашларнинг кучайишига асосий замин яратди. Улар ҳар қандай янгиликнинг "бидьат" хисобланмишида, аньанавий мазҳабларнинг инкор килинишида, тасаввуфнинг умуман тан олмаслигида ҳамда қабиристонларни зиёрат килиш мумкин эмас, деб эьтироф этилишида қам сохта салафийликнинг бузғунчи табиати ёркин намоён булади.

Бу каби сохта даволар инсоният тараққиёти, мусулмон цивилизацияси эришган ютуқларни инкор этиш билан баробар, мазхабсизлик деганда динсизликка олиб борувчи йўл тушунилади. Мазхаббошиларимиз хаётдаги барча муаммоларни Қуръони карим, ҳадис, ижмога таяниб йўл тутишган ва бирор бир масалада савол қолдирмаганлар. Зеро салафийликни даъво қилаётган мутаассиблар Қуръони карим илоҳий мўжиза бўлиб унинг ҳукми фақат бир замон эмас, балки ҳамма замон учун ҳам Ҳақ китоб эканлигини унутмасинлар.

Самарқанд вилояти вакиллиги

Аброров Жаҳонгирхон манбалар асосида

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Имом Бухорий" ордени — юксак эҳтиром рамзи!

28.08.2026   76610   2 min.

Куни кеча мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан муҳтарам Президентимиз томонидан юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ватандошларимиз тақдирланди.

Энг қувончлиси шуки, тадбирда диний-маърифий соҳада фидокорона хизмат қилиб келаётган, халқимизнинг маънавий юксалишига беқиёс ҳисса қўшаётган таниқли уламоларимиз ва фахрийларимизнинг заҳматли меҳнатлари юксак даражада эътироф этилди!

Хусусан, Диний идора тизимида узоқ йиллардан бери самарали хизмат қилиб келаётган устозлардан  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси Шайх Абдулазиз Мансур, Самарқанд вилояти Пайариқ тумани "Имом ал-Бухорий" жоме масжиди фахрий имоми Маҳмуджон домла Ибодуллаев, Бухоро вилояти Когон тумани "Баҳоуддин Нақшбанд" жоме масжиди имом-хатиби Абдуғофур домла Раззоқов "Имом Бухорий" орденини Давлатимиз Раҳбаридан қабул қилиб олишди.

Устозларнинг илмий-маърифий фаолияти, халқ ичида маърифат улашишдаги фидойиликлари давлатимиз томонидан юксак қадрлангани бутун диний-маърифий соҳада меҳнат қилаётганлар учун катта фахр ва шарафдир.

Ушбу воқеа Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳага, миллий қадриятларимизни авайлаб-асраш ҳамда ривожлантиришга қаратилаётган изчил ва хайрли сиёсатнинг амалий ифодасидир.

Халқимизда қадимдан маърифат аҳлини улуғлаш, уларнинг заҳматли меҳнатини қадрлаш эзгу анъана саналади. Ислом таълимотида ҳам илм эгаларига алоҳида мақом ва ҳурмат билан қаралади. Зеро, Имом Термизий бобомиз ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир», дейилган.

Уламоларга кўрсатилаётган бундай эътиборнинг нечоғли хайрли экани қуйидаги ҳикматда ҳам ўз ифодасини топган. Улуғ зотлардан бири Товус раҳматуллоҳи алайҳ отасидан қуйидагича ривоят қилган: «Тўрт кишини ҳурмат қилиш суннатдир: олим, ёши улуғ инсон, подшоҳ ва ота» (Имом Абдураззоқ ривояти).

Мазкур юксак мукофот миллий ва диний қадриятларимизни тиклаш, Ислом маърифатини кенг тарғиб этиш, жамиятда бағрикенглик ва тинчлик-омонликни бардавом сақлаш йўлидаги кўп йиллик хайрли хизматларнинг муносиб эътирофидир.

Давлатимизнинг бундай эътибори диний соҳа ходимларига янада улкан масъулият юклайди, маънавий юксалиш йўлидаги хайрли хизматлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилади, инша Аллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари