Сохта салафийларнинг бир нечта ғоялари бўлиб, улардан бири: Қуръон ва суннатда ёзилган қоидаларни сўзма сўз тушуниб, кўр-кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар.
Фиқҳий турғунлик ҳар бир замон алломасини хавотирга солган ҳолатдир. Воқеликни инобатга олмайдиган, ҳар масалада ҳарфий ёндашувни ёқлайдиган тоифалар ўз даврида Абу Муқотил Самарқандийнинг “ал-Олим ва-л-мутааллим” китобида Имом Абу Ҳанифа ва унинг шогирди ўртасидаги савол-жавобда ҳам танқид остига олинади. Жумладан, шогирд Имом Абу Ҳанифага савол беради:
Ҳаким Самарқандий эса Қуръон оятларининг зоҳирига қараб ҳукм олиш борасида фикр юритиб, “Қуръондаги ҳамма нарсани ҳам зоҳирига қараб шарҳлаш мумкин эмас, чунки Қуръонда кўп ўринларда оятларнинг зоҳири бошқа маънони, ботини бошқа маънони англатади. Аллоҳдан қўрқинг. Қуръонни фақат ўз раъйингиздан келиб чиқиб шарҳламанг”, деб бу ишнининг шариат кўрсатмасига хилоф эканини таъкидлаган.
Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби (манбалар асосида)
Истиқлолимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирокида Қувасой шаҳрида хайрия тадбир ўтказилди. Унда 33 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари, 43 нафар болажонга эса ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар ҳадя қилинди.
Тадбирда фарзандлар учун муносиб шароит яратиш эзгуликнинг энг гўзал кўринишларидан бири экани, бугун ёш авлоднинг билими ва камоли учун қилинган ҳар бир хайрли амал эртанги кун тараққиётига муҳим ҳисса бўлиб қўшилиши таъкидланди.
Бундай тадбирлар, шунингдек, Бувайда туманидаги «Катта маҳалла» масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилди. Унда ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларидан 70 нафарига мактабда таълим олиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари тарқатилди. Болажонлар мустақиллик байрами ҳамда бошланажак янги ўқув йили билан муборакбод этилди.
Илм ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар Фарғона шаҳридаги "Хўжамбердибой", Сўх туманидаги "Султон Маҳмуд" масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилмоқда.
ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати