Фитна сўзи Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони каримда бир нечта маъноларда келган. Аҳли илм уламолар уларни йиғиб, ўн бештагача етказганлар. Баъзилар ўн битта ҳам дейишган.
أَحَسِبَ النَّاسُ أَن يُتْرَكُوا أَن يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَايُفْتَنُونَ
“Одамлар: “иймон келтирдик” дейишлари ила имтиҳон қилинмай тарк этилишларини ўйладиларми?” деган. Оятдаги “Лаа юфтануун” сўзи имтиҳон, синов маъносида келмоқда[1].
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَاأَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَنبَعْضِ مَا أَنزَلَ اللّهُ إِلَيْكَ فَإِن تَوَلَّوْاْ فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللّهُ أَن يُصِيبَهُمبِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ وَإِنَّ كَثِيراً مِّنَ النَّاسِ لَفَاسِقُون(49)
“Улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Уларнинг хоҳишларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсада фитнага солишларидан ҳазир бўл”[2] , дейилган. Имом Қуртубий оятдаги “ан яфтинука” сўзини “сени йўлдан тўсадилар” деб тафсир қилганлар.
ثُمَّ إِنَّ رَبَّكَلِلَّذِينَ هَاجَرُواْ مِن بَعْدِ مَا فُتِنُواْ ثُمَّ جَاهَدُواْوَصَبَرُواْ إِنَّ رَبَّكَ مِن بَعْدِهَا لَغَفُورٌ رَّحِيمٌ {110}
Оятдаги “футину” сўзи “уззибуу”, яъни азобланганлар маъносида келган.
وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لاَ تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَالدِّينُ لِلّهِ فَإِنِ انتَهَواْ فَلاَ عُدْوَانَ إِلاَّ عَلَى الظَّالِمِينَ {193}
“Фина босилиб, бутун дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан урушингиз! Агар тинсалар, у ҳолда золимлардан бошқага нисбатан адоват қилишлик (Исломда) йўқ”,[3] деб марҳамат қилган. Ибн Касир оятдаги “фитна” сўзини “ширк” деб, тафсир қилганлар.
فَأَمَّا الَّذِينَ في قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَمِنْهُ ابْتِغَاء الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ
“Аммо дилларида оғиш бор кимсалар одамларни фитнага солиш ва ўз талқинига мувофиқ маънолар бериш учун унинг (Қуръоннинг ) муташобиҳ оятларига эргашадилар”[4] дейилган.
يُنَادُونَهُمْ أَلَمْ نَكُن مَّعَكُمْ قَالُوا بَلَى وَلَكِنَّكُمْ فَتَنتُمْأَنفُسَكُمْ وَتَرَبَّصْتُمْ وَارْتَبْتُمْ وَغَرَّتْكُمُ الْأَمَانِيُّ حَتَّى جَاء أَمْرُاللَّهِ وَغَرَّكُم بِاللَّهِ الْغَرُور
Уларга (мунофиқлар): “Биз сиз билан бирга эмасмидик?!” – деб нидо қилурлар. Улар: “Худди шундай. Лекин сизлар Аллоҳнинг амри келгунча ўзингизни ўзингиз фитнага дучор қилдингиз, кўз тикиб кутдингиз, шубҳа қилдингиз ва сизларни хомхаёллар ғурурга кетказди. Сизларни Аллоҳ ҳақида алдамчи алдаб қўйди”[5] деган сўзи. Имом Бағавий оятдаги “фатантум анфусакум” жумласини “Ўзларингизни нифоққа ташладингиз ва шаҳват ва маъсиятларни қилиш билан ҳалок қилдингиз”, деб тафсир қилганлар.
إِنْ خِفْتُمْأَن يَفْتِنَكُمُ الَّذِينَ كَفَرُواْ إِنَّ الْكَافِرِينَ كَانُواْ لَكُمْ عَدُوّاً مُّبِيناً {101}
“Агар куфр келтирганлар сизларни фитна қилишидан қўрқсангиз” деган. Бундан мурод, кофирларнинг мўминлар намозда сажда ҳолатида турганларида уларни қатл қилиш ёки асир олиш учун ҳамла қилишларидир. Ибн Жарир мана шу гапни айтганлар. Яъни бундан “Агар куфр келтирганлар сизларни ўдириш ёки асирга олишидан қўрқсангиз” деган маъно келиб чиқади.
وَيُبْصِرُونَ فَسَتُبْصِرُ {5} بِأَييِّكُمُ الْمَفْتُونُ {6
“Бас, тезда кўрасан ва улар ҳам кўрурлар. Сизлардан қайсингизда мажнунлик борлигини”[6] деган сўзи. Бу оятдаги “мафтун” сўзи “мажнун” маъносида келган.
إنَّ الَّذِينَفَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْعَذَابُ الْحَرِيقِ
“Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор”[7], деб марҳамат қилинган.
وَمَن يُرِدِ اللّهُ فِتْنَتَهُ فَلَن تَمْلِكَ لَهُ مِنَ اللّهِ شَيْئا
“Кимники Аллоҳ (фитнада) синашни истаса, Сиз унинг учун Аллоҳдан ҳеч нарсага эга бўла олмайсиз”[8], деган. Бу оятдаги фитна сўзи “залолатга кетиш “ маъносида келган. Буни Абу Ҳайён айтганлар.
ثُمَّ لَمْ تَكُن فِتْنَتُهُمْ إِلاَّ أَن قَالُواْ وَاللّهِرَبِّنَا مَا كُنَّا مُشْرِكِينَ {23}
“Сўнгра уларнинг фитнаси (узри) фақат:”Роббимиз – Аллоҳга қасамки, (биз)мушрик бўлмаганмиз!”[9] – дейишлари бўлур.
فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِأَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ {63}
“(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш тутадиган кимсалар ўзларига бирор кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан сақлансинлар”, дейилган.
أَوَلاَ يَرَوْنَأَنَّهُمْ يُفْتَنُونَ فِي كُلِّ عَامٍ مَّرَّةً أَوْ مَرَّتَيْنِ ثُمَّلاَ يَتُوبُونَ وَلاَ هُمْ يَذَّكَّرُونَ {126}
“Кўрмайдиларми, (улар) ҳар йили бир ёки икки марта синовга учрамоқдалар. (Шундан) сўнг (ҳам) на тавба қиладилар ва на эслатма оладилар”[10], дейилган.
Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Фитна сўзидан нима ирода қилингани каломнинг сиёқи ва унинг қариналаридан билинади”. “Зодул маод” китобининг муаллифи ўзларининг китобларида қуйидагиларни айтганлар: “Уларни мана шундай бир-бирларига фитна қилдик” ёки Мусо алайҳиссаломнинг оятдаги “Бу фақат сенинг фитнангдир. У билан хоҳлаган кишингни адаштирасан ва хоҳлаган кишингни ҳидоят қиласан” деган сўзи каби Аллоҳ таоло Ўзига изофа қилган ёки Аллоҳнинг Расули Унга изофа қилган фитна бу бошқа маънодадир. Булар Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларини яхшилик ва ёмонлик, неъмат ва мусибат билан имтиҳон қилиши маъносидадир. Булар бошқа турдаги фитналар , мушрикларнинг фитнаси эса бошқа хил. Мўминнинг моли, фарзанди ва қўшнисидаги фитнаси бошқа хил. Али ва Муовия ўртасидаги, Жамал аҳли ўртасидаги каби Ислом аҳли орасида содир бўлган фитналар эса бошқа хилдаги фитналардир”.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, бало-мусибатлар, ўлдиришлар, азоблар каби ишлардан бўладиган фитналар Аллоҳ таоло тарафидан ҳам банда тарафидан ҳам бўлиши мумкин экан. Лекин бу ерда тушунишимиз керак бўлган бир нарса бор. У ҳам бўлса Аллоҳ тарафидан бўлган фитна қандай бўлади-ю, банда тарафидан бўлган фитна қандай бўлади? Агар фитна Аллоҳ тарафидан бўладиган бўлса, бу Аллоҳ Ўзи биладиган ҳикматга кўра бўлади. Лекин Аллоҳнинг амрисиз банда тарафидан бўладиган бўлса, бу маломатга сабаб бўладиган фитнадир. Аллоҳ таоло Қуръонда “Фитна урушдан ашаддийроқдир” деб, инсонни мазаммат қилган фитна мана шудир.
Шермуҳаммад домла Болтаев,
Хоразм вилояти, Шовот тумани Юсуф Ҳамадоний
жоме масжиди имом-хатиби
[1]Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Қуръони карим ва унинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси – Т.: “Шарқ” 2011. 396-б
[2] Шайх Абдулазиз Мансур, Қуръони Карим маъноларининг таржимаси – Т. “Тошкент Ислом Университети”, 2001. 78-б
[3] Шайх Абдулазиз Мансур, Қуръони Карим маъноларининг таржимаси – Т. “Тошкент Ислом Университети”, 2001. 30-б.
[4]Шайх Абдулазиз Мансур, Қуръони Карим маъноларининг таржимаси – Т. “Тошкент Ислом Университети”, 2001. 47-б.
[5]Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Қуръони карим ва унинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси – Т.: “Шарқ” 2011. 539-б
[6] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Қуръони карим ва унинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси – Т.: “Шарқ” 2011. 564-б.
[7]Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Қуръони карим ва унинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси – Т.: “Шарқ” 2011. 590-б.
[8]Шайх Абдулазиз Мансур, Қуръони Карим маъноларининг таржимаси – Т. “Тошкент Ислом Университети”, 2001. 113-б.
[9]Шайх Абдулазиз Мансур, Қуръони Карим маъноларининг таржимаси – Т. “Тошкент Ислом Университети”, 2001. 145-б.
[10]Шайх Абдулазиз Мансур, Қуръони Карим маъноларининг таржимаси – Т. “Тошкент Ислом Университети”, 2001. 237-б.
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Бобур номли халқаро жамоат фонди билан ҳамкорликда ўзбекистонлик тарихшунос ва бобуршунос олимлардан иборат делегациянинг Покистонга ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф Бобур ва Бобурийлар даврига оид тарихий-маданий меросни ўрганиш, Покистон ҳудудида сақланаётган мазкур даврга оид тарихий манбалар, қўлёзмалар, экспонатлар ва артефактлар билан танишиш, шунингдек, икки мамлакатнинг илмий-тадқиқот ва маданий муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил эилди.
Делегация аъзолари дастлаб Лаҳор шаҳрида Бобурийлар даврига оид тарихий обидалар ва манзилгоҳларга ташриф буюриб, ўрганишлар олиб борди. Хусусан, Лаҳор музейи, Ислом галереяси ҳамда қатор илмий-тадқиқот муассасаларида бўлиб, мазкур муассасаларда қатор илмий учрашувлар ўтказди ва бобурийлар даврига оид тарихий манбалар билан танишди.
Лаҳор шаҳридаги Панжоб университети раҳбарияти билан илмий ва академик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Сафар давомида мазкур университет ҳузуридаги Бобурийлар мероси маркази билан ҳамкорликда Бобурийлар сулоласининг 500 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Иштирокчилар Бобур ва Бобурийлар тарихи, уларнинг Марказий ва Жанубий Осиё тамаддунидаги ўрни, мазкур даврнинг сиёсий, маданий ва илмий меросини ўрганиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон олимлари Исломобод шаҳрида Покистон Миллий тилни ривожлантириш департаменти раҳбарияти Қуаид-и-Аъзам университети, Аллома Иқбол университети, Покистон Миллий кутубхонаси ҳамда қатор илмий-тадқиқот муассасаларига ташриф буюриб, қўлёзмалар, бобурийлар даврига оид экспонатлар ва бошқа тарихий манбалар билан танишди.
Ўзбекистон вакиллари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси бош координатори Муҳаммад Иқбол Чоудҳари томонидан қабул қилинди.
Унда Бобур ва Бобурийлар меросини чуқур ўрганиш, уни асраш ва мусулмон дунёси илмий доиралари ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Келгусида мазкур ташкилот билан ҳамкорликда Бобурийлар меросига бағишланган йирик халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Ташрифнинг асосий тадбири Исломобод шаҳрида «Заҳириддин Муҳаммад Бобур: муштарак цивилизациявий мерос ва Ўзбекистон-Покистон муносабатлари кўприги» мавзусида ташкил этилган бўлди.
Конференцияда Покистон Миллий мерос ва маданият вазирининг ўринбосари Фараҳ Наз Акбар, Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев, Покистондаги «Бобур форуми» раҳбари Рамзан Муғал ҳамда тарихчи ва бобуршунос олимлар ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этди.
Дипломатик ваколатхона раҳбари ўз нутқида икки мамлакат ўртасидаги тарихий, маданий, маънавий ва цивилизациявий алоқалар узоқ тарих ва чуқур илдизларга эга эканини қайд этди.
– Ушбу муштарак тарихда Заҳириддин Муҳаммад Бобур Жанубий Осиёда улкан давлатчиликка асос солгани халқларимизни бирлаштирувчи муҳим тарихий омил бўлди, – деди Ўзбекистон элчиси. – Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон-Покистон муносабатлари барча соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мунтазам ва яқин дўстона мулоқот натижасида икки томонлама муносабатларимиз стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Алоқаларнинг бундай даражасида умумий тарихий ва маданий меросни ўрганишнинг нақадар муҳимлиги, бу борада яқиндан ҳамкорлик қилиш икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бобур номли халқаро жамоат фонди раиси ўринбосари Рустам Мамасолиев ўз чиқишида Бобур ва унинг илмий-адабий мероси бутун минтақа тарихида алоҳида ўрин тутишини урғулади.
– Ўзбекистонда Бобур ва бобурийлар меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб қилиш борасида жуда катта ишлар амалга ошириляпти, – деди у. – Бобурийлар меросини чуқур ўрганишда покистонлик олимлар ва илмий муассасалар билан қўшма тадқиқотлар, илмий анжуманлар, нашриёт лойиҳалари ва академик алмашинувларни кенгайтириш жуда муҳим.
Покистон Миллий мерос ва маданият вазирининг ўринбосари Фараҳ Наз Акбар, ўз навбатида, бобурийларнинг Покистон тарихидаги муҳим ўрнига тўхталди.
– Бобурийларнинг Покистондаги тарихий-маданий меросини асраш ва келажак авлодларга етказишга ҳукумат даражасида эътибор қаратиляпти, – деди Фараҳ Наз Акбар. – Биз Ўзбекистон билан тарихий алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш, илмий ҳамкорлик ва маданий алмашинувларни қўллаб-қувватлашга, буюк аждодларимиз қолдирган меросни биргаликда ўрганиш ва тарғиб қилишга тайёрмиз.
Бобур номли халқаро жамоат фонди делегацияси ташрифи давомида Панжоб вилоятида жойлашган Бобурийлар даврига оид қатор тарихий қадамжоларда ўрганишлар олиб бориши режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати