Собиқ мустабид тузум даврида диёримизда ислом дини таълимотларининг сақланиб қолишига, масжид-мадрасалар фаолиятининг қайта йўлга қўйилишида катта ҳисса қўшган шайх Ешон Бобохон ибн Aбдулмажидхон, Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шамсиддинхон Бобохоновлар ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм.
Манба: https://t.me/ziyouz
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
Янги ўқув йили арафасида вилоятдаги имом-хатиб ва имом ноиблари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилмоқда.
Бу эзгу ташаббус болажонларга қувонч улашиш билан бирга, уларнинг янги ўқув йилини муносиб кутиб олишига кўмаклашмоқда.
Меҳр-оқибат ва саховат — халқимизга хос эзгу қадриятлар!
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати