Ислом дини ўз номи билан тинчлик динидир. Инсониятга ислом неъматини ато этган илоҳий ваҳий Қурьони Каримнинг ахлоқий асоси оқибат, раҳим-шавқат, меҳрибонлик, камтарлик ҳурмат ва тинчликка асосланади.
Бағрикенглик сифатига эга бўлган Ислом дини, инсониятга Аллоҳнинг марҳамати, улуғ неъмати бўлиб нозил қилинганлиги Қурьони Каримда баён қилинган:
“Ана энди бугун, динимизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун исломни дин бўлишига рози бўлдим…” Лекин бу Ислом динини нотўғри тушунган кимсалар ҳар хил йўллар билан ёшларимизни ижтимоий тармоқларда бузғунчи ғоялар билан ҳаёлларини бузмоқда.
Афсуски бази ёшларимиз дунёқараши, онг-тафаккури тор бўлганлиги учун ислом динини асл мохиятини тўғри тушунмаслиги туфайли бузғунчиларнинг ўргимчак тўрига ўзлари билмаган ҳолда илиниб қолишмоқда. Ёшларимизнинг бундай аҳволга тушишларига биз ота-оналар энг биринчи айбдорлармиз. Чунки фарзандларимизга тўғри тарбия бермаганлигимиз, улар билан доимо алоқада бўлмаганлигимиз. Ислом дини хақида тўлиқ ва мукаммал тушунча бермаганлигимиз биз ота оналарнинг айбимиз.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 205-оятида: “Аллоҳ бузғунчилик фасодни севмайди” дея марҳамат қилади.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳадисларининг бирида:
“Қайси биримиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки унда дунёдаги барча неъматлар мужассам екан”.
Тинчлик- бу Ислом шиоридир. Шундай екан бу тинчликнинг қадрига этайлик. Фарзандларимизга тўғри ва мукаммал тарбия берайлик. Ислом динини тинчликка булган эьтибори нечоғлик катта, ҳамда бағрикенглик унинг негизи эканлигини туғри тушунтирайлик.
Аллоҳ таоло юртимиз тинчлиги ва осойишталигини барқарор айлаб, халқимиз фаровонлигини бундан ҳам зиёда қилсин!
Баҳодир домла СУЮНБОЕВ
Гулистон шаҳар «Ат-Термизий»
масжиди имом-хатиби.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллигида шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами билан самимий муборакбод этди. Учрашувда давлатимиз Раҳбарининг тегишли Фармони билан бир гуруҳ диний соҳа ходимлари «Имом Бухорий» ордени билан тақдирлангани юртимизда маънавий-маърифий соҳага кўрсатилаётган юксак эътибор ва тарихий воқеа экани алоҳида эътироф этилди.
Йиғилишда «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» эзгу шиори остида воҳада амалга оширилаётган хайрли ишлар, ёшларни Ватанга садоқат ва миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги фаолият сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, тадбир давомида имом-хатибларга қуйидаги устувор вазифалар юклатилди:
Эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва якка-ёлғиз кексалар ҳолидан мунтазам хабар олиш;
Оилалар тотувлигини мустаҳкамлаш ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш;
Масжидлар, қадамжолар ва қабристонларни ободонлаштириш ҳамда тозалик тадбирларида фаоллик кўрсатиш.
Йиғилиш якунида диний соҳа ходимларининг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати