Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Август, 2026   |   13 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:18
Қуёш
05:43
Пешин
12:25
Аср
17:09
Шом
19:10
Хуфтон
20:30
Bismillah
26 Август, 2026, 13 Рабиъул аввал, 1448

Ваҳҳобийликни нима учун тарк этдим?

14.09.2022   2310   2 min.
Ваҳҳобийликни нима учун тарк этдим?

Шайх Одил Шуъайбий такфирчи Ваҳҳобийлар фикридан тавба қилиб, аҳли сунна мазҳабига қайтгандан сўнг шундай дейдилар:
Шайхларимиз бизга: "Биз салафи солиҳлар йўлидамиз", дейишганди. Билсам, биз хаворижлар тариқатида бўлиб чиқдик.
Бизга: "Суфийлар мушрик", деб айтишди. Билсам, улар Аллоҳнинг энг ихлосли мўмин бандали эканлар.
Бизга: "Солиҳлар ила ёрдам сўраш ширк" деб айтишди. Фош бўлдики бу амални қилиш мустҳаб эканига уламолар ижмоъ қилган эканлар.
Бизга: "Табаррук ширк", дейишди. Билсам, уламолар мустаҳаблигига иттифоқ қилган бўлиб чиқди.
Бизга: "Солиҳларни васила қилиш ширк", дейишди. Фош бўлдики барча уламолар жоиз дейишган экан.
Бизга: "Қабрларда дуо қилишни аҳли сунна иттифоқи билан қайтарилган", деб айтишди.
Билсам, бундан фақат ибн Таймия қайтарган экан. Ундан аввалги аҳли ҳадис уламоларнинг бу амал мустаҳаб эканига иттифоқи бор экан.
Бизга: "Мавлид қилиш мункар бидъат", дейишди. Билдимки барча аср уламолари бу амални ҳам мустаҳаб деб айтишган экан.
Бизга: "Ашьарийлар бидъатчи фирқа", дейишганди. Фош бўлдики Аллоҳ таоло китоблари илмини сақлаган барча муҳаққиқ уламолар Ашъарийлар бўлиб чиқди.
Бизга: "Аҳли сунна бизлармиз", дейишганди.
Билсам, улар карромийлар тариқатидаги мужассима хаворижларни айни ўзи экан.

Аллоҳ тавбаларини қабул этсин!
-----------------
Диний саводга бўлган эҳтиёжини ижтимоъий тармоқ билан қондиришга ҳаракат қилаётган ёш бирдарларимизга тавсия!
Уларни ижтимоъий тармоқда:
"Биз фақат Аллоҳ ва Росулига, Қурон ва суннатга эргашамиз. Ҳукм фақат Аллоҳники, Аллоҳу акбар", дея кишини қонини жумбушга келтирадиган, аслида юзаки ва саёз даъволарига алданиб қолманг. Аллоҳ ва Росулига, Қурон ва суннатга эргашиш улар даъво қилганидек мустақил амалга оширилмайди. Қурон ва суннатга эргашиш салафи солиҳлар, муҳаққиқ мужтаҳидлар мафҳумини чуқурроқ англаш, улар асос солган кўплаб усуллар асосида бўлади.
Тўғри йўлдан адашмаслик учун бирон устозни ўзингизга лозим тутиб, вақтингизни кўпроқ қисмини матн кўришга ажратинг. Ҳозирча ижтимоъий тармоқдан илм олишдан сақланганингиз маъқул. Бироз матн кўриб таълим олгач, ютубдан ҳам фойдаланаверасиз.
"Нега ижтимоъий тармоқни таълим олишни зиддига қўйяпсиз, тармоқдан ҳам ўрганиш мумкин-ку?" дейилса, билингки, мен бу гапни диний саводи мутлақо йўқ бўлган ёшларга қарата хоссатан айтдим. Кўз ўнгимда улғайиб, салафийлик билан касалланган ўттизга яқин ҳамқишлоқ йигитларни биламан. Бирорталари умрида на устоз ва на матн кўрмаган. Севикли ишлари мусулмонларни мушрикликда айблаш. Озроқ бўш келинса, одам ўлдириши ҳеч гап мас. Уларни ўзаро боғлаб турган ягона жиҳати ижтимоъий тармоқда салафийларнинг маърузаларига муккасидан кетганида.
Демак, аввал тўғри таълим олинг, сўнг ижтимоъий тармоқдан ҳам фойдаланаверасиз.»

http://t.me/shoshhanafiy 

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“The Jordan Times”: Тошкентда ислом цивилизацияси ва янги кашфиётларга бағишланган халқаро медиа форуми ўтказилади

24.08.2026   23444   1 min.
“The Jordan Times”: Тошкентда ислом цивилизацияси ва янги кашфиётларга бағишланган халқаро медиа форуми ўтказилади

Иорданиянинг  нуфузли “The Jordan Times” нашрида 24–29 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” халқаро медиа форуми ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мақолада ёзилишича, тадбирнинг асосий қисми Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтади. Унда хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари, етакчи экспертлар ва медиа соҳаси мутахассислари иштирок этади.

Ўзбекистоннинг Иорданиядаги элчихонасининг маълум қилишича, ушбу форум дастуридан ялпи мажлислар, медиа кўргазмалар, матбуот брифинглари ва икки томонлама учрашувлар ўрин олган. Учрашувларда ҳужжатли кино ва тарихий хотира, нашриёт лойиҳалари ва замонавий технологиялар, халқаро медиа лойиҳаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик талабалар учун жаҳон медиа саноатининг етакчи вакиллари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилади. Иштирокчилар замонавий журналистика, медиа ишлаб чиқариш ва халқаро ахборот маконида самарали ҳамкорлик қилиш бўйича тажриба алмашади.

Нашрда қайд этилишича, форум иштирокчилари 27 август куни Самарқандга саёҳат қилишади. Сафар доирасида меҳмонлар Имом ал-Бухорий мажмуасига ташриф буюриб, шаҳарнинг бой тарихий-маданий мероси билан танишади. Шунингдек, Тошкентда халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари учун махсус медиатур ўтказилиши режалаштирилган.

Форум 28 август куни якуний ялпи мажлис ва расмий ёпилиш маросими билан якунланади. Меҳмонлар Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари