CАВОЛ: Витр намозини ўкилгани ҳолда таҳажжуд ўкишни хоҳлаб тунда таҳажжуд намозини ўкиса, витр намози қайта ўқиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кечасидаги охирги намозингизни витр қилинглар", деганлар (Имом Насоий ривояти).Ушбу ҳадисга кўра, кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.
Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин ярим тунда таҳажжуд намози учун турса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бало-мусибатларга меҳмондўстликни қуюқ қилинг, зеро, улар ўткинчидир. Парвардигорнинг карами кенг: Мўмин бандасининг оёғига кирган биргина зирапча сабабли Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини ўчиради. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Балолар меҳмондир бас, меҳмондорчиликни қуюқ қилинг, токи улар мукофот диёрига сиздан рози бўлиб кетсинлар. Балолар бўлмаганида қиёматга қуруқ қўл билан борган бўлар эдик. Агар сенга ғайб пардаси кўтарилса эди, маҳзун бўлган кунларингни яхши кўриб қолардинг. Агар балоларга сабр қилган кишига ботмон-ботмон савоб берилаётганини кўрганингда, қалбинг ором олиб, қалбингни тирнаган аламлардан лаззатланган бўлар эдинг".
Ал-Азҳар шайхи Шайх Аҳмад Тоййиб
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ таржимаси