Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Июн, 2026   |   20 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:07
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:58
Хуфтон
21:34
Bismillah
07 Июн, 2026, 20 Зулҳижжа, 1447

Тунда таҳажжуд намозини ўкиса, витр намози қайта ўқиладими?

26.12.2023   6536   1 min.
Тунда таҳажжуд намозини ўкиса, витр намози қайта ўқиладими?

CАВОЛ: Витр намозини ўкилгани ҳолда таҳажжуд ўкишни хоҳлаб тунда таҳажжуд намозини ўкиса, витр намози қайта ўқиладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кечасидаги охирги намозингизни витр қилинглар", деганлар (Имом Насоий ривояти).

Ушбу ҳадисга кўра, кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.

Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин ярим тунда таҳажжуд намози учун турса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Бошқа мақолалар

Катарактанинг шифоси

04.06.2026   7567   1 min.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳуммажъал фий басорий нурон" (Ё Аллоҳим, кўзимда нур қил) деб дуо қилардилар (Имом Муслим ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати