Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:18 Анонс
01:00 Қатар Амири Тошкентга келди
01:31 Иккита муҳим китоб нашрдан чиқди
02:29 Идора вакили халқаро форумда маъруза билан қатнашди
03:12 Фарғона ва Хоразмда масжидларнинг янги бинолари фойдаланишга топширилди
04:17 Идоранинг бўлим мудири “Маънавият фидойиси” кўкрак-нишони билан тақдирланди
04:39 Олий маъҳадда Халқаро Араб тили куни кенг нишонланди
05:17 Диний таълим муассасалари талабалари ўртасида маърифий мусобақалар ўтказилди
05:53 Бош имом-хатиб хайрия ишларига бош бўлди
06:25 Каъбаи муаззамани таъмирлаш ишлари бошланди
06:50 “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида даврий нашрлар тарғиботи давом этмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» мавзусидаги I илмий-амалий анжумани доирасида соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган устозларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Анжуманда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида илм-фанни тараққий эттириш, аждодлар меросини ўрганиш, диний таълимни ривожлантириш ва соҳага кўрсатилаётган юксак эътибордан мамнунлик кайфияти ҳукм сурди.
Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида самарали фаолият юритиб, ёшларга таълим-тарбия бериш, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда динимизнинг софлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ педагог ва мударрислар меҳнати муносиб эътироф этилди.
Тадбир давомида соҳадаги фидокорона ва самарали меҳнатлари учун қуйидаги устоз ва педагоглар Фахрий ёрлиқ ҳамда Умра йўлланмалари билан мукофотланди:
Шунингдек, анжуман доирасида диний таълим тизимида намунали раҳбарлик қилган, фидокорона педагогик ва илмий-фаолият олиб борган,таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тўгаракларни самарали ташкил этишдаги алоҳида хизматлари учун яна 15 нафар раҳбар ва ўқитувчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари — телевизор, ноутбук ва планшетлар билан тақдирланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси тақдирланган барча устоз ва ходимларни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси илмий ва педагогик фаолиятларида улкан зафарлар тилайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати