Мазҳабсизлик – шариатимизга таҳдид соладиган хатарли бидъат. Бу борада сўз юритар эканмиз, аввало, “мазҳаб” сўзининг маъносини аниқлаштириб олмоғимиз зарур. “Мазҳаб” сўзи араб тилидаги “заҳаба” феълидан олинган бўлиб, ўзбекчада “йўл” деган маънони ифода этади. Истилоҳда эса тўртта фиқҳий мазҳаб имомларининг йўлларидир. Бу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда дунёдаги тахминан 1,3 миллиард мусулмон аҳолисининг 92,5 фоизини суннийлар ташкил этади. Улар мазҳаблар бўйича қуйидаги нисбатда бўлинадилар: Ҳанафийлар 47 фоиз, шофеъийлар 21 фоиз, моликийлар 17 фоиз, ҳанбалийлар 7,5 фоиз[1].
Бу тўрт мазҳаб ўртасида катта фарқлар кўзга ташланмайди. Жуда кўп масалаларда бир хиллик мавжуд. Ўрталарида фақат жузъий ихтилофлар мавжуд.
Демак, фиқҳий мазҳабларнинг вужудга келиш тарихини ўрганар эканмиз, ҳозирги кундаги баъзи мазҳабсизларнинг ёки сохта “салафийлар”нинг: “Мазҳабга эргашиш бидъат”, “Имомга эргашиш суннатдан юз ўгиришдир” каби даъволари пуч эканини кўрамиз. Аксинча фиқҳий мазҳабларнинг тарихий илдизи буюк саҳобалар ва улуғ тобеинлар асос солган йўл эканига гувоҳ бўламиз.
Набий алайҳиссаломнинг саҳобалари илмда бир-биридан фарқ қилган. Баъзилар Абдуллоҳ ибн Аббосни, ироқликлар Ибн Масъудни, ҳижозликлар Абдуллоҳ ибн Умарни розияллоҳу анҳум ўзларига ўрнак қилиб, уларнинг кўрсатмаларига риоя этиб яшашган. Аҳли илмлардан ҳеч ким уларнинг бу ишини қоралагани ёки бир шахсга тақлид қилганни гуноҳкорга чиқарганларини билмаймиз[2].
Демак, бугунги кунимизда ҳам оми халқ, шунингдек, истинбот ва ижтиҳод қилиш даражасига етмаган олимлар учун бирор мужтаҳидга тақлид қилиш, билмаганларини сўрашдан бошқа чора йўқ. Зеро, Аллоҳ таоло бундай буюрган: “Агар билмайдиган бўлсангиз аҳли зикрлардан сўрангиз”[3].
Ханафийлик - мутадил мазхаб Суннийлик дуне мусулмонларнинг асосий кисми эьтикод киладиган йуналиш булиб , унда иккита акидавий
- ашьарийлик ва мотуридийлик хамда туртта фикхий
-ханафийлик , шофийлик ,моликийлик ва ханбалийлик мазхаблари мавжуд .
Суннийликдаги энг кенг таркалган ва акидавий жихатдан багрикенгликка мойил мазхаб ханафийликдир .
Аллох таоло барчамизни узи тугри йулдан адаштирмасин. Хохирги кунга келиб, ўзларини мазхабларни янгиловчи деб билиб, хақ мазҳабларни бекорга чиқарадиган узини "мухаддис "лар барчани гумроҳ қилувчилардир дейди. Масалан, улар ҳанафий мазҳабидаги ёки шофеъий мазҳабидаги қайсидир масалани "Сиҳохи ситта "дан топмаса, "Имом Абу Ҳанифа ёки имом Шофеъий бу масалани ҳадисга хилоф равишда айтган" , дейдилар. Хадис фани "Сихохи ситта" билан чегараланиб колмаганини тушинишни хам истамайдилар Холбуки.хадис китоблари бехисоб ва беьададдир "Сихохи ситта" га суянилмаган булса, Унинг асли бошка хеч бир китобда йуклигини билдирмайди. Валлоху аьлам биссавоб ва индаху илмул Китоб!
Маъруфхон Алоходжаев
[1] А.Тулепов. Ислом ва ақидапарсат оқимлар. 35-бет, Тошкент: “Шарқ” , 2014 й.
[2] Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий. Ал-ла мазҳабийя ахтору бидъатин туҳаддиду шариъатал исламия. 107-бет. Дамашқ. Дарул фикр. 1985-йил
[3] Наҳл сураси, 43-оят.
Ўмоннинг “Oman Daily” нашрида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” халқаро медиафорумига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Нашрда ёзилишича, анжуманда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 300 нафарга яқин журналист, тадқиқотчи, ношир, кинорежиссёр ва технология соҳаси мутахассислари иштирок этди.
Тадбир қатнашчилари Ислом цивилизациясининг тарихий-маданий меросини замонавий медиа воситалари орқали халқаро аудиторияга кенг тарғиб қилиш масалаларини атрофлича муҳокама қилди.
Мақолада Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, хусусан, Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек ва Амир Темур каби буюк тарихий шахсларнинг бой илмий ва маданий мероси алоҳида эътироф этилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида қад ростлаган Ислом цивилизацияси марказининг ушбу тарихий бойликни атрофлича ўрганиш, асраб-авайлаш ва халқаро майдонда тизимли тарғиб қилишдаги стратегик аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган.
Форум доирасида қадимий Қуръон қўлёзмалари, тарихий хариталар, ҳужжатли фильмлар ҳамда инновацион рақамли лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Анжуман иштирокчилари Ислом цивилизацияси ҳақидаги халқаро медиа контентида мавжуд бўлган муайян стереотипларни бартараф этиш, унинг жаҳон илм-фани, маданияти ва умуминсоний тараққиётга қўшган бебаҳо ҳиссасини холис ҳамда кенг қамровли ёритиш зарурлигини бир овоздан таъкидлади.
Газетада Ўзбекистоннинг маданий дипломатия механизмларидан унумли фойдаланган ҳолда мамлакатнинг бой тарихий мероси ва Ислом цивилизациясидаги ўрнини жаҳон жамоатчилигига кенг етказиш борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати