“Бас, Аллоҳдан қўрқинглар, хақни ботилга аралаштирманглар. Ўзингизнинг бузуқ фикрингиз ва кучсиз фахмингиз билан мусулмонларни кофирларга қиёс қилманглар”. Йўлингизни ботил эканига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган қуйидаги хадиси далолат қилади: “Куфрнинг боши машриқ тарафдандир”.“Хозирги замонда, кўринишидан янги, асосий қоидалари эса қадимий бўлган фирқа зоҳир бўлди.
У фирқанинг аъзолари Ибни Таймиядан бошқа бирорта бир уламоларга эътибор қаратмайдилар. Ибн Таймиянинг сўзларини муқаддас деб биладилар. Ва яна улар тўрт мўътабар мазҳабларнинг (ҳанафий, шофеъий, моликий, ҳанбалий) бирортасига ҳамда эътиқоди хақ бўлган тўғриликлари билан танилган уламолардан бирортасига муқаллид (тақлид қилувчи) эмасликларини, аксинча мустақил эканларини иддао қиладилар. Улар амалда буюк уламоларнинг хеч бирига эргашмайдилар
“Булар мана шу асрга келиб зоҳир бўлиб, кенг тарқалдилар. Сақолни узун ўстириш, оқ узун кўйлаклар кийиш, ёнларида мисвок кўтариб юриш каби ишлари билан одамларни чалғитдилар. Бу нарсалар, одамлар уларни илм ва тақво аҳллари деб ўйлашларига сабаб бўлди. Аслида эса, булар ундай эмаслар, балки улар илмсиз ва бузғунчи кишилардир. Илмсизликлари ҳам мутлақ жоҳиллик (жаҳл мураккаб)дир. Улар хеч нарсани билмайдилар, лекин биламиз деб ўйлайдилар. Ўзларини “салафийлар” деб атаётган бу одамлар, ўтмишдаги салаф (солиҳ)ларга хеч қандай алоқаси йўқдир. Улар ўша солиҳларимизга салафлар (эргашувчилар) эмас, балки хашавийлар, карромийлар ва жоҳил яҳудийларнинг салафларидир.
Шарипов Толибжон
Саудия Арабистонининг туризм ва саёҳатларга ихтисослашган “Arab Tourist” электрон нашрида “Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган ва Буюк ипак йўли билан боғланган мамлакат” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Мақолада Буюк ипак йўли тарихида ўзбек шаҳарларининг тутган ўрни алоҳида эътироф этилади. Хусусан, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлар асрлар давомида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо, фан ва маданият марказлари сифатида хизмат қилгани таъкидланади. Регистон майдони, Ичан-қалъа ва Бухородаги меъморий обидалар ислом цивилизацияси ҳамда жаҳон маданий меросининг бебаҳо дурдоналари сифатида тилга олинади.
Бундан ташқари, нашр Ўзбекистоннинг ранг-баранг табиати ва географик рельефига тўхталиб ўтган. Қизилқум чўли, серҳосил Фарғона водийси, Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғ тизмалари аҳоли жойлашуви ва қишлоқ хўжалиги ривожида муҳим ўрин тутиши қайд этилади.
Нашр, шунингдек, Буюк Мирзо Улуғбек каби донишмандларнинг астрономия ва математика соҳасидаги буюк кашфиётларини алоҳида эътироф этган.
Хулосада таъкидланганидек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Андижон каби шаҳарлар бугунги кунда нафақат маъмурий ва иқтисодий, балки жадал ривожланаётган йирик маданий-туристик марказлар сифатида дунё сайёҳлари эътиборини ўзига жалб этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати