Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Август, 2026   |   10 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:15
Қуёш
05:40
Пешин
12:26
Аср
17:12
Шом
19:15
Хуфтон
20:36
Bismillah
23 Август, 2026, 10 Рабиъул аввал, 1448

Ҳизбут-таҳрир оқими

11.03.2022   2120   3 min.
Ҳизбут-таҳрир оқими

Ислом тарихига назар солар эканмиз, шу кунга қадар эътиқодий муҳим масалаларда тўғри йўлдан оғиб адашган, бошқаларни ҳам домига тортиб кетган кўплаб тоифа ва оқимларга гувоҳ бўламиз. Хавориж, шиа, жаҳмия, мўътазила, азориқа, қадария ва ҳоказо номларни келтириш мумкин. Дин душманлари тарафдан ҳар бир даврда турлича фитна иғво йўллари билан бу каби оқимлар ўртага чиқаверган, аҳли ҳақ олимлар томондан эса оммани уларнинг залолатларидан огоҳлантириш, уларга қарши илмий раддиялар ҳам изчил амалга ошириб борилаверган. Шулардан бири “Ҳизбут-таҳрир” оқимидир!

Ҳизбут-таҳрирчиларнинг бидъий қарашларидан бири “инсон амаллари (ҳар қандай ҳатти-ҳаракатлари)нинг яралиши масаласи”га доир бўлиб, уларнинг иддаосича инсоният ўз амалларини ўзи яратади, Аллоҳ эмас. Бу ақиданинг асли эгаси тарихда қолиб кетган “уммат мажусийлари” деган жирканч лақабга ҳақли равишда эга бўлган жаҳмийлар бўлиб, улардан Восил ибн Ато бошлиқ мўътазилийларга мерос қолган эди.

         Бу гуруҳлар – экстремистик гуруҳлардир.  Экстремизм — ўта мутаассиб гуруҳларнинг ашаддий реакцион фаолияти бўлиб, ҳатто диннинг ўзига ҳам зарар келтиради. Уларнинг асосий мақсади – динни ниқоб қилиб, ҳокимиятни қўлга олиш, диний талабларнинг илк даражасига хос “софлиги”ни қайта тиклаш, диний талабларга мос сиёсий тузумни барпо этишдан иборат.

Экстремизм ва терроризм одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончига путур етказиб, халқаро миқёсдаги муаммоларни, жумладан турли диний эътиқод вакиллари бўлган халқлар, тамаддунлар (цивилизация) орасидаги ўзаро ишончга соя ташламоқда, жаҳон тараққиётининг тамал тоши бўлган халқаро иқтисодий ва маданий ҳамкорликнинг ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Экстремизм, муқаддас динимиз, хусусан, энг мўътадил мазҳаб бўлмиш ҳанафий мазҳаби ақидаларига зид келади. Қуръони каримда таъкидланади: “Шундай қилиб, Биз сизларни ўрта уммат қилдик!” (Бақара сураси: 143-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ишларнинг энг яхшиси ўртача (мўътадил) бўлганидир” дея марҳамат қилганлар. Набий алайҳиссаломнинг ҳаётларига ибрат назари билан қарайдиган бўлсак, у зотнинг нақадар мўътадил, бағрикенг инсон бўлганларини кўрамиз. 

Бугунги кунда динни ўзига ниқоб қилиб, ҳокимиятни қўлга олишга интилаётган турли оқим ва ташкилотлар ўз чиркин ғояларни тарғиб этишда ҳар қандай илғор услуллардан, хусусан интернет сайтларидан, турли ижтимоий тармоқлардан фойдаланётгани ҳеч биримизга сир эмас.

“Ким ҳидоятга чақирса, унга (ўз ажри билан бирга) эргашувчиларнинг ажрича ажр бўлади, бу нарса эргашувчиларнинг савобини камайтирмайди. Ким залолатга чақирса, унга (ўз гуноҳи билан бирга) эргашувчиларнинг гуноҳича гуноҳ бўлади, бу нарса эргашувчиларнинг гуноҳини камайтирмайди”.
            Тинчлик, саломатлик катта неъмат. Улар бор жойда ривожланиш, эркинлик бўлади. Ваҳоланки, шу кунларда ҳам фитна ўчоқларида қурбон бўлаётган, уй-жойсиз қолиб, қочоқ бўлиб юрган, урушдан қўрқиб, болаларини мактабга ҳам чиқармай қўйган миллионлаб инсонлар бор. Бу воқеаларни тафаккур қилган киши, аслида инсон ўз уйида хотиржам истироҳат олиши ҳам улкан неъмат эканини англайди.
            Аллоҳ таоло фитна ва қийинчиликда қолган инсонларга ҳам хотиржамликни қайтарсин! Жонажон ўлкамизни турли хил фитна-фасод ва бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин.

        
Охунжон домла Восиев.
Сайхунобот тумани“Абдуолим ота”
жоме масжиди имом хатиби:           

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Иордания ОАВ: Тошкентда Ислом цивилизациясига бағишланган халқаро медиафорум ўтказилади

19.08.2026   54593   2 min.
Иордания ОАВ: Тошкентда Ислом цивилизациясига бағишланган халқаро медиафорум ўтказилади

Иорданиянинг нуфузли “Jordan News Agency” (Petra) ахборот агентлиги ҳамда “Hala Ahbar” нашрида 24–29 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ ва кашфиётлар” мавзусидаги халқаро медиафорумга бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Агентликда ёзилишича, мазкур йирик халқаро тадбир Ўзбекистоннинг жаҳон медиа ҳамжамияти билан алоқаларини янада кенгайтириш, журналистлар ва соҳа мутахассислари ўртасида тажриба алмашишни ривожлантириши билан аҳамиятлидир.

Шу билан бирга, форум давомида ислом цивилизациясининг бой илмий-маърифий ва маданий меросини замонавий медиа воситалари орқали кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Форумнинг асосий тадбирлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилади. Унда хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро экспертлар ҳамда медиа соҳаси мутахассислари иштирок этади.

Нашрлар форум дастурининг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратган. Хусусан, тадбир доирасида ялпи мажлислар, ихтисослаштирилган медиа-кўргазмалар, матбуот брифинглари ва икки томонлама учрашувлар ташкил этилади.

Мунозараларда ҳужжатли фильмлар яратиш, тарихий хотирани асраш ва ёритиш, нашриёт лойиҳаларини ривожлантириш, замонавий технологиялардан медиа соҳасида самарали фойдаланиш ҳамда халқаро медиа лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Нашрнинг қайд этишича, тадбирнинг муҳим жиҳатларидан бири – Ўзбекистонлик талабалар учун халқаро медиа соҳасининг тажрибали мутахассислари иштирокида амалий мастер-класслар ўтказилишидир. Бу машғулотлар замонавий журналистика, медиамаҳсулотлар яратиш ва халқаро ахборот маконида самарали фаолият юритиш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга хизмат қилади.

Иордания ОАВда форум доирасида иштирокчилар учун Самарқанд шаҳрига сафар ҳам режалаштирилгани қайд этилган. Хорижий журналистлар Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, Самарқанднинг бой тарихий-маданий мероси билан танишадилар. Тошкент шаҳрида эса халқаро ОАВ вакиллари учун махсус медиатур ташкил этилади.

Бундай сафарлар форум иштирокчиларига Ўзбекистоннинг нафақат замонавий тараққиёти, балки унинг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрни, илмий-маърифий анъаналари ва бой маданий мероси ҳақида бевосита тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Мақолаларда халқаро медиафорумнинг 28 август куни якуний ялпи мажлис ва расмий ёпилиш маросими билан якунланиши ҳам маълум қилинган. Хорижий меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тадбирларда ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари