Замҳарир қиш келиб, бутун борлиқ оппоқ қорга бурканди. Ташқарида аёз бўлса-да, одамларнинг кўнгли илиқ. Улар Аллоҳнинг байтини обод қилиш илинжида совуқни писанд ҳам қилмаётир.
Бугун пойтахтимиздаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди ҳовлиси, атроф-жавониб ҳашар йўли билан қордан тозаланди.
Ҳашарда масжид имом ноиблари, кўнгилли намозхонлар иштирок этиб, Аллоҳнинг уйини обод этишди. Зеро, масжидни, ояти каримада таъкидланганидек, Аллоҳ таолога ва охират кунига иймон келтирган кишилар обод этадилар. 






Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига янги қабул қилинган 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла ҳамроҳлигида идора фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Танишув давомида талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тарихи, тузилмаси, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, таълим ва маърифат йўналишидаги лойиҳалар хусусида сўз юритилди.
Талабалар идора фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусидаги таълим ва касбий фаолиятлари учун муҳим маълумотларга эга бўлдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати