Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан muslim.uz сайтида “Масжид бунёдкорлари” номли янги лойиҳаси йўлга қўйилди.
Унда қурилиши бўлаётган масжидлар рўйхати, ёрдам қилиш тартиби, масъул ходимлар исми-шарифи, боғланиш учун телефон рақамлар, жоменинг эски, ҳозирги ва келгусидаги суратлари ҳамда ҳомийлик учун ҳисоб рақамлар каби маълумотлар тақдим этилади.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Масжидга қушнинг уясича ҳиссаси қўшилган киши учун Аллоҳ таоло жаннатда қаср барпо қилади”. Демак, ҳар бир киши бундай улуғ масканни эҳтиром қилиши, уларнинг тозалиги ва ободлиги борасида ҳисса қўшиши энг савобли амалдир.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган масжидлар:
Дунёда шундай ишлар борки, Аллоҳ таолога суюкли бўлади. Улардан бири кўнгилни шод этиш ҳисобланади.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таолога фарз ибодатлардан кейин энг мақбул иш – мусулмон кишининг кўнглига сурур (хурсандчилик) етказишдир”.
Дарҳақиқат, ўзга кишининг кўнглини олиш, уни хурсанд қилиш хайрли амаллардандир. Ҳазрати Алишер Навоий:
Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай, дея бежиз айтмаган.
Мусулмоннинг кўнглига озор бериш эса, хунук ишлардандир. Бу ҳақда халқимизда: “Дилозордан Худо безор”, деган нақл бор.
Аллоҳ таоло барчамизни ўзгаларга озор беришдан сақлаб, Аллоҳ таолога суюкли бўлган ишларни қилишга муваффақ айласин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг
Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими