«Аллоҳ таолонинг нозил қилганига хилоф бўлган жаҳолат, ҳавойи-нафс ва бидъатлар одамларнинг нубувват ва салафи солиҳлар замонидан узоқлашгани сари урчиб бормоқда. Бугун биз олдимизда ўзларини бошқалардан айро тутувчи ва салафи солиҳларга, Ашъарий ва Мотуридийлардан иборат Аҳли сунна вал жамоа имомларига хилоф қилувчи кишилар пайдо бўлди. Балки, улар ишни аксига ўгирмоқдалар: ўзларини «Аҳли сунна» кўрсатиб, асл Аҳли суннани «бидъатчи» қилиб кўрсатмоқда. Уларнинг даъволари салафларга эргашиш, аммо салафлар улардан беҳожатдир. Салафи солиҳлар ораларидан «Мушаббиҳа» ва «Мужассима» кабиларнинг чиқишидан покдирлар. Улар Аллоҳнинг энг яхши бандаларидир. Жаноби коинот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларга «яхшилар», деган гувоҳликлари берилган.
Шуни билингки, Аҳли сунна вал жамоа деганда икки имом: Абул Ҳасан Ашъарий ва ҳидоят имоми Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳумаллоҳларга эргашганлар тушунилади. Улар салафи солиҳлар, тўрт мазҳаб: Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалийларнинг фазилатлиларига эргашганлардир. Улар бу умматнинг «Саводул аъзам»идир, бу мустаҳкам диннинг имомларидир. Биз ушбу ҳидоят аҳлига эргашишлик билан бошимизни Қуёшдан ҳам устун тутамиз!».
«Рофъул ғошия ъанил мажози ват таъвил» асаридан 7-Б, Шайх Низол Иброҳим Ола-Роший ҳафизаҳуллоҳ
АҚШнинг Сиэтл шаҳри мери Кети Б. Уилсон 2026 йил 1 сентябрни “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб расман эълон қилди. Бу ҳақда шаҳар мери томонидан имзоланган махсус прокламацияда қайд этилган.
Ҳужжатда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги, мамлакатнинг шу давр мобайнида суверенитет, тараққиёт ва кенг кўламли ўзгаришлар йўлини босиб ўтгани алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, прокламацияда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат экани, иқтисодиёт йиллик 5–6 фоиз атрофида ўсиб бораётгани, очиқ бозор ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётгани қайд этилган.
Ҳужжатда Ўзбекистоннинг қадимий Ипак йўли марказида жойлашгани ва бугунги кунда 100 миллиондан ортиқ истеъмолчини қамраб олувчи минтақага стратегик дарвоза вазифасини бажараётганига ҳам урғу берилган. Бу эса савдо, инвестиция, логистика, технология ва энергетика соҳаларида Сиэтл бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорлик учун катта имконият сифатида баҳоланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Сиэтлдаги Бош консуллиги фаолияти икки томон ўртасида одамлар, бизнес ва давлат идоралари даражасида узоқ муддатли алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланган.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official