«Билгинки, салафи солиҳлар Аллоҳ таолога нисбатан «олий маконда» деган тушунча йўқ эканини айтишган. Бу ўринда тўғри қадам ташлай олмайдиган баъзи жоҳилларнинг айтган гапининг аҳамияти йўқ. Салаф ҳам, халаф (кейин келган имомлар) ҳам танзиҳ, яъни Аллоҳ таолонинг макондан пок Зот эканига иттифоқ қилишган».
Аллома Юсуф Ад-Дажавий роҳимаҳуллоҳ, «Азҳари шариф катта уламолар ҳайъати» аъзоси
Телеграмда бизни кузатинг???
https://t.me/moturidiyahlisunnamaktabi
Янги ўқув йили ва мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 100 нафар эҳтиёжманд оила фарзандига янги ўқув қуроллари тўпламлари беғараз топширилди.
Қўлида янги портфель ва китоб-дафтар тутган жажжи ўқувчиларнинг юзидаги самимий табассум ва қувонч бу эзгу ишнинг нақадар қадрли эканини кўрсатди. Зеро, илм истаган қалбга қанот бўлиш — энг улуғ савоблардандир.
Тадбир якунида хайрияда ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати