Янгиликлар
Ҳамдардлик билдирамиз
21.01.2026
66
1 min.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Жиззах вилояти Бахмал туманидаги “Новқа ота” жоме масжиди имом-хатиби Шароф домла Азимовнинг волидаи муҳтарамалари Бахмал ҳожи онанинг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олиб, иймон ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳуманинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила мукофотласин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига хусусан, Шароф домла Азимововга ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ