Самарқанд вилояти имом-хатиблари инсонга эътиборни янада кучайтириш, уларга яқин бўлиш, муаммо ва камчиликларини бартараф этишда кўмакдош бўлиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари бугун Ургут туманида йиғилдилар.
Ургут туманидаги 31 та масжид имом-хатиблари билан ҳамкорликда 155 дан зиёд хонодонларга, 31 та маҳаллаларга ташриф буюриб уларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши, низоли ва муаммоли ҳолатлар маҳалла иштирокида бартараф этилиши ва Пешин намозида эса жамоат билан диний маърифий суҳбатлар ўтказилиши режалаштирилган.
Аллоҳ таоло бу хайрли ишларни бардавом ва манфаатли қилсин.




Сайёр учрашув ва суҳбатлар давом этади.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати