Ливиялик олим доктор Алий Саллобий ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтириб берибди:
1. Ҳақиқий мусулмон ўз иймони билан машғул бўлади.
Радикал мусулмон бировларнинг иймони билан машғул бўлади.
2. Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.
3. Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари , айблари ва тойилишларини қидириб юради.
Манбалар асосида таёрланди
Ф Салимов
Янги ўқув йили ва мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 100 нафар эҳтиёжманд оила фарзандига янги ўқув қуроллари тўпламлари беғараз топширилди.
Қўлида янги портфель ва китоб-дафтар тутган жажжи ўқувчиларнинг юзидаги самимий табассум ва қувонч бу эзгу ишнинг нақадар қадрли эканини кўрсатди. Зеро, илм истаган қалбга қанот бўлиш — энг улуғ савоблардандир.
Тадбир якунида хайрияда ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати