Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Жаннатдаги қуш(парранда)ларга боқиб, иштаҳанг очилади. Шунда улар қовурилган ҳолда олдингга тушади", дедилар.
Аждодларимиз хотирасини эъзозлаш, қабристонларни озода ва обод сақлаш — барчамизнинг вазифамиз. Эндиликда ҳар бир қабристон учун алоҳида шахсий ҳисобварақ ва QR-кодлар жорий этилди. Ушбу тизим орқали эзгу ишга ҳисса қўшиш янада қулай, осон ва шаффоф бўлди.
Аждодларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириб, қабристонларимизни биргаликда обод ва озода сақлайлик!