Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا عباس الدوري نا محمد بن محبوب نا عبد العزيز بن مسلم عن سليمان الأعمش عن إبراهيم عن علقمة عن عبد الله قال: قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم :”لا يدخل الجنة من كان في قلبه مثقال حبة من خردل من كبر ولا يدخل النار من كان في قلبه مثقال حبة من خردل من إيمان.“
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Қалбида хантал уруғи оғирлигича кибри бор одам жаннатга кирмайди. Қалбида хантал уруғи оғирлигича иймони бор одам дўзахга кирмайди”, дедилар.
Изоҳ: “Қалбида хантал уруғи оғирлигича кибри бор одам жаннатга кирмайди” жумласининг маъноси “жазо ва маломатга учрамай жаннатга кирмайди” деганидир.
“Қалбида хантал уруғи оғирлигича иймони бор одам дўзахга кирмайди” жумласининг маъноси эса, “дўзахга кофирлар каби абадий қолувчи бўлиб кирмайди” деганидир.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси