Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Март, 2026   |   24 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:21
Қуёш
06:39
Пешин
12:38
Аср
16:41
Шом
18:31
Хуфтон
19:43
Bismillah
13 Март, 2026, 24 Рамазон, 1447

Диний-маърифий ислоҳотлар

ЭЪТИҚОД ЭРКИНЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ИСЛОҲОТЛАР

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқ фаровонлигига хизмат қилиши баробарида миллий-диний қадриятлар — бағрикенглик, саховат ва эзгулик тамойилларига ҳам асосланган. Бу борада сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар шунинг амалдаги исботидир.

  • 2017 йилда Мир Араб олий мадрасаси, 2018 йилда Ҳадис илми мактаби, 2020 йилда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ва 2024 йилда Имом Термизий ислом институти ташкил этилди.
  • 2017 йилда Имом Бухорий ва Имом Термизий, 2020 йилда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда 2025 йилда Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази иш бошлади.
  • 2022 йилда минтақада ягона бўлган Фатво маркази очилди.
  • 2018 йилда Масжид ва зиёратгоҳларни обод қилиш, муҳтожларга ёрдам бериш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди.
  • Охирги 7 йилда 150 дан ортиқ янги масжид очилди, 900 таси таъмирланиб, қайта қурилди.
  • Диний идора қошида 29 та “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг фаолияти йўлга қўйилиб, уларда тўқсон мингдан зиёд ҳамюртларимиз таҳсил олди.
  • Умра сафаридаги квоталар бутунлай олиб ташланди, Ҳаж квотаси эса 15 000 тага оширилди.
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Президент фармонига биноан “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланди.
  • 7 нафар фидойи имом-хатиб “Имом Бухорий” орденига муносиб кўрилди.
  • Янгидан бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий мажмуаси Ўзбекистонни жаҳон ислом маърифати марказига айлантириб, “Учинчи Ренессанс” пойдевори бўлиб хизмат қилади.

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг диний-маърифий соҳани такомиллаштиришга қаратилган фармонлари, қарорлари жамиятда виждон эркинлигини та’минлаш ва диний-маърифий ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда асосий омил бўлди:

  • 2018-йил 16-апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва ислоҳ қилишни бошлаб берди.
  • 2019-йил 4-сентябрдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Қарори соҳа барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаб, диний-маърифий муҳитни янада яхшиланишига хизмат қилди.
  • Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ томонидан “Маърифат ва диний бағрикенглик” махсус резолюцияси қабул қилинди.

 

Давлатимиз сиёсатининг марказида инсон қадри ва уларнинг дарди билан яшаш тамойили турибди:

  • Низоли ҳудудлардан 531 нафар аёл ва болалар Ватанга қайтарилди. 2024 йилда эса Ғазодан 100 нафар фаластинлик аёл ва болалар юртимизга олиб келиниб, тиббий ёрдам кўрсатилди.
  • “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида муборак ойни муносиб тарзда ўтказиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу йил “Вақф” хайрия жамоат фондига давлат томонидан 750 миллиард ҳамда Ижтимой ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард, жами 1 трлн 50 млрд сўм ажратилиб, кам та’минланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

 

Сўнгги йилларда мамлакатимиз йирик тадбирлар марказига айланди:

  • Бухоро шаҳрида дунёга машҳур Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги кенг нишонланди.
  • Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар диний идора раҳбарларининг IV йиғилиши ўтказилди.
  • “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро илмий-анжуман ташкил этилди.
  • Термизда Имом Термизийнинг 1200 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.
  • Самарқандда “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги нуфузли анжуман ўтказилди.