2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши йиғилишида Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Тошкент ислом институтида диний таълимнинг самарали усулларидан бири бўлган «хатмул кутуб» (китобларни тўлиқ ўқиб тугатиш) анъанаси изчил давом этмоқда.
Ана шундай илмий-маърифий тадбирлардан бири – аллома Нуриддин Абдураҳмон Жомийнинг «Асрларни забт этган асар» («Шарҳи Мулло») китоби хатмига бағишланди.
Институт ташаббуси билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан уламолар, соҳа мутахассислари устоз ва талабаларнинг илм йўлидаги ғайрати ҳамда сабр-матонатини юқори баҳоладилар.
Араб тили грамматикасига оид ушбу машҳур асар «Тиллар» кафедраси мудири Улуғбек домла Ҳасанов, ўқитувчилар Ёқубжон домла Бухорбаев ва Абдулбосит домла Нуриллаев раҳбарлигида 2-курс талабалари икки йил давомида дарс ва тўгаракларда ўқиб, тўлиқ хатм қилишди.
Тадбир давомида талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди. Шундан сўнг устоз ва шогирдлар иштирокида китобнинг якуний қисми ўқиб тугатилди.
Маросим сўнгида китобни муваффақиятли хатм қилган 55 нафар талабага «Шарҳи Мулло» китоби бўйича ижозат шаҳодатномалари, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати