Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Апрел, 2026   |   11 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:55
Қуёш
05:24
Пешин
12:25
Аср
17:15
Шом
19:22
Хуфтон
20:43
Bismillah
29 Апрел, 2026, 11 Зулқаъда, 1447

Сув – оби ҳаёт!

26.11.2023   5666   8 min.
Сув – оби ҳаёт!

Аллоҳ таоло Ерни яшашга қулай қилиб яратгани баробарида, унда сувларни оқизиб қўйди, турли ўт-ўлан, дов-дарахтларни ўстириб қўйди. Сув Аллоҳнинг улкан неъматидир. Рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз суюқлик танамизни текиклаштиради, либосларимизни поклайди, ташналигимизни қондиради, ҳаётимизнинг давом этишига сабаб бўлади. Бежизга сувни “Обиҳаёт” (“Ҳаёт суви”) дейишмайди.

Яқинда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида фаоллар билан ўтказган йиғилишда бугунги кунда дунё бўйича катта муаммога айланаётган сув масаласига алоҳида тўхталиб: «“Сув – текин эмас”, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозим”» дедилар.

Дарҳақиқат, инсон таомсиз бир икки ҳафтагача яшаши мумкин, аммо сувсиз уч кунга ҳам чидай олмайди. Одам танасидаги сув агар ўн беш фоизга камайса, у ҳалок бўлади. Мутахассислар фикрича, инсон танасининг аксар қисми сувдан иборат. Масалан, чақалоқ оғирлигининг етмиш беш фоизини сув ташкил этади.

Сув – инсоннинг ҳаёт кечириши учун асосий қувват манбаидир. Бунга яна одамнинг покланиши учун ва бошқа мақсадларда ишлатадиган суви ҳам қўшилса, инсонга сув қанчалик зарур ва бебаҳо неъмат экани ойдинлашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Анбиё сурасида бундай марҳамат қилади:

...﴿وَجَعَلْنَا مِنَ الْمَاءِ كُلَّ شَيْءٍ حَيٍّ أَفَلَا يُؤْمِنُونَ﴾

“...ва барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!” (Анбиё сураси, 30-оят).

Тоза ичимлик сувини эҳтиёждан ташқари ишлатиш ва беҳудага оқизиб қўйиш каби ҳолатларнинг учраётгани ўта ачинарли ҳолдир. Айрим давлатларда тоза ичимлик суви олтинга тенг бўлиб турган, минглаб кишилар, ёш гўдаклар ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган бир шароитда, биз Аллоҳ ато этган шундай буюк неъматнинг қадрига етмаслигимиз ношукрликдан бўлак нарса эмас.

Ҳозирги вақтда жами 470 миллион нафар одам сув тақчиллиги кескинлашган минтақаларда, 2,4 миллиард киши эса сув тозалаш қурилмалари ва дренаж тизими орзулигича қолаётган ўлкаларда яшайди. Сифатли ичимлик суви етишмаслигидан жаҳонда йилига миллионлаб инсонлар касалланиб, нобуд бўлмоқда.

Аллоҳ таоло барча нарсаларни бир-бирига узвий боғлиқ ҳолда, ўзига хос ўлчови ва ҳисоби билан яратган. Бу борада Қуръони каримда шундай деган:

﴿وَأَنْزَلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً بِقَدَرٍ فَأَسْكَنَّاهُ فِي الْأَرْضِ وَإِنَّا عَلَى ذَهَابٍ بِهِ لَقَادِرُونَ﴾

“Биз осмондан ҳисоби билан ёмғир сувларини ёғдириб, Ерга ўрнаштирдик. Биз бу сувларни кетказиб, сизларни ундан маҳрум қилиб қўйишга ҳам қодирмиз” (Муминун сураси, 17-оят).

Бу ояти карималар орқали Ҳақ таоло бизга Ер юзидаги барча нарсалар, шу жумладан сув ҳам Ўзининг маълум ҳисоби ва ўлчови билан яратилганлигини маълум қилади. Шундай экан, сувни исроф қилишга асло йўқ қўймаслигимиз зарур.

Бугунги кунда мусулмонлар орасида Аллоҳ таоло ўзларига ато этган турли неъматлар қатори сувни ҳам исроф қилаётган, бу бебаҳо неъматга бепарво муносабатда бўлаётган кишиларнинг ҳам борлиги ачинарли ҳол. Ҳаётимиз учун энг зарур неъмат бўлган сув исрофи ҳаммасидан ошиб тушяпти.

Сувнинг исроф бўлишига йўл қўймай, уни тежаб-тергаб ишлатайлик. Фарзандларимизга ҳам сувни исроф қилмасликни ўргатайлик. Сувни исроф қилмаслик барчамизнинг бурч ва вазифамиз эканлигини асло унутмайлик. Ҳозир жаҳонда ичимлик суви муаммоси биринчи даражали муаммолардан бўлиб турибди. Айни пайтда дунёда бир миллиарддан ортиқ киши тоза ичимлик сувига муҳтож.

Сувни тежаш ҳақида ҳадиси шарифда бундай келади:

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْروٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ بِسَعْدٍ وَهُوَ يَتَوَضَّأُ فَقَالَ: مَا هَذَا السَّرَفُ يَا سَعْدُ؟ قَالَ: أَفِي الْوُضُوءِ سَرَفٌ؟ قَالَ: نَعَمْ، وَإِنْ كُنْتَ عَلَى نَهْرٍ جَارٍ (رواه الإمام أحمد والإمام ابن ماجة .(

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан Саъд розияллоҳу анҳу таҳорат қилаётганларида “Эй Саъд бу исроф нимаси”, дедилар. Саъд розияллоҳу анҳу: “Таҳоратда ҳам исроф қилиш борми?”, – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа, агарчи оқиб турган дарёнинг бўйида турган бўлсанг ҳам”, – дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти).

Таҳоратда ортиқча сув ишлатиш исроф ва мумкин бўлмаганидан кейин қолган нарсаларни қиёслаб олаверинг. Экинга ҳам эҳтиёждан ортиғини ишлатиш исрофдир.

Сўнгги йилларда теварак атроф, ер, сув ва ҳавода сезиларли ифлосланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунинг олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиб, соғлом авлод учун курашиш эса барчамизнинг бурчимиздир.

Қолаверса, дунёда ичишга яроқли сув захираси жуда оз. Денгиз ва уммонлар суви шўр. Чучук сувлар асосан тоғдаги музликларда жамланган. Ундан кейин дарё ва кўлларнинг сувлари ҳам чучукдир. Дарё ва кўл сувлари қайта ишланиб, аҳолига етказилади.

Аммо дунёнинг ҳамма давлатларида ҳам бундай эмас. Ичимлик суви танқислигидан қийналаётган кўплаб мамлакатлар бор. Буларнинг асосий қисми Африка қитъаси мамлакатларига тўғри келади. Ёғингарчиликнинг камлиги, сув ҳавзаларининг мавжуд эмаслиги ва бошқа омиллар шундай ҳолга сабаб бўлган.

Аллоҳга шукрки, юртимизда ичимлик суви борасида бундай муаммолар йўқ. Аммо соҳа мутахассислари яқин келажакда бизда ҳам кузатилиши мумкинлигини айтишмоқда. Бизда ҳам сув миқдори ўлчовлидир. Банда неъматни қадрига етса, шукр қилса, ўша неъмат зиёда қилиб берилади. Бордию ношукрлик қилиб, исрофга йўл қўйса, неъмат тортиб олинади ва ўрнига азоб келади.

Афсуски, сувни исроф қилиш ҳолларига тез-тез гувоҳ бўлиб қоляпмиз. Жўмраги бузилган сув қувурларидан тоза ичимлик суви шариллаб оқиб ётади. Ўша сувдан ичадиган аҳоли вакилларидан бирортаси: “Кел, шу жўмракни тузаттириб қўяй! Ахир бу сувдан ўзимиз ичамиз-ку! Шунча сув исроф бўлиб оқиб ётмасин. Бу исрофнинг ҳам сўроғи бор” деб ўйлаб кўрмай, ўша қувур ёнидан бепарволарча ўтиб кетаверади.

Сув шариллаб оқиши у ёқда турсин, ҳатто томчилаб оқиб турса ҳам исроф бўлади. Чунки шу томчилар жамланса, катта миқдорда сув исроф бўлаётгани ойдинлашади.

Ҳа, дунёнинг айрим жойларида инсонлар танага зарарли микроблар билан тўла бўлган, дизбактериоз, диарея ва бошқа заҳарланиш кўринишларига олиб келадиган сувларни ичишмоқда. Шуларни ўйлаб, ичаётган мусаффо, пок сувимиз учун Роббимизга кўп-кўп шукрлар қилайлик!

Аллоҳга ҳамду сано айтиш, неъматларининг шукрини адо этиш банда учун ҳам ибодат, ҳам Аллоҳнинг унга берган катта мукофотидир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: "مَا أَنْعَمَ ﺍﷲُ عَلىَ عَبْدٍ مِنْ نِعْمَةٍ صَغُرَتْ اَوْ كَبُرَتْ فَقَالَ الْحَمْدُ للهِ إِلاَّ كَانَ قَدْ أُعْطِىَ أَفْضَلَ مِمَّا أَخَذَ" (رواه الإمام  ابن ماجه).

“Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун: “Аллоҳга ҳамд бўлсин” деса, ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади”, – деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

Аллоҳ таоло бизга ато қилаётган чучук сув неъмати ҳақида бундай марҳамат қилган:

﴿أَفَرَأَيْتُمُ الْمَاء الَّذِي تَشْرَبُونَ أَأَنتُمْ أَنزَلْتُمُوهُ مِنَ الْمُزْنِ أَمْ نَحْنُ الْمُنزِلُونَ لَوْ نَشَاء جَعَلْنَاهُ أُجَاجاً فَلَوْلَا تَشْكُرُونَ﴾

“Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а! Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз тушурувчимизми? Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!” (Воқеа сураси, 68-70-оятлар).

Роббимизнинг берган барча неъматлари қатори, истаганимиздек сув ичиш неъматини бергани учун ҳам кўпроқ шукр қилайлик! Шунда Аллоҳ бу неъматларини янада зиёда қилиб беради!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

 

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

«БАРАКА ва ОТА-ОНА» нинг 34 та СИРИ

27.04.2026   4111   66 min.
«БАРАКА ва ОТА-ОНА» нинг 34 та СИРИ

«БАРАКА ва ОТА-ОНА» нинг 34 та СИРИ

ни

УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:

 

Инсоннинг иши юришмаслиги,

баракаси бўлмаслиги,

бири икки бўлмаслиги ва

муҳтож, қашшоқ, камбағал бўлишлиги

га

ОТА-ОНАСИ билан БОҒЛИҚ энг КАТТА 34 та САБАБ

 

 

ЎЗ ҲАЁТИ [умри, ризқи, оиласи, ишлари, даромади] да

БАРАКА БЎЛИШИНИ хоҳлаганлар ШУЛАРГА РИОЯ ҚИЛАДИЛАР

 

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

 

Z     «Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик!»

(Аҳқоф сураси 46/15 оят);

 

Z    «Биз инсонга ота-онасини рози қилишни буюрдик. 

Онаси уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди.  

Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда битар. 

Биз инсонга буюрдикки Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин!  Қайтишлик – Менинг ҳузуримгадир!»  (Луқмон сураси 31/14 оят);

 

 

 Z    «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага 

яхшилик қилишни амр этди. 

Эй, инсон! Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик 

ёшига етсалар, уларга уф!..” дема ва уларни жеркима! 

Уларга доимо ёқимли сўз айт!  

Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва дуода айт: 

“Эй, Раббим! Мени улар гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, 

Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”» (Исро сураси 17/23-24 оятлар);

 

 Z     «Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! 

Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! 

Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю 

бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи мусофирга ва қўл

остингиздаги қарамларга ҳам яхшилик қилинг!

Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди»

(Нисо сураси 4/36 оят)

 

Z     «Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар,

етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз!

Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир!»

.(Бақара сураси 2/215 оят)

  

 

 

ҲАДИСИ ҚУДСИЙЛАРИДА

АЛЛОҲ ТАОЛО АЙТАДИ:

 

R Эй, одам фарзанди!

Сабрли бўл ва ўзингни паст тут – ўзим сени олий даражага кўтараман!

Истиғфор айтгин – мағфират килай!

Ҳар не сўрагин – мен берай!

Менга тавба қил – қабул қилай!

Молингдан садақа қил – токи молингга барака берай!

Қариндошларингга яхшилик қилиб, қўшилиб юр – умрингни узун қилай!

 

 

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ

РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

 

¯ «Кимни умри узун ва ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса, ОТА-ОНАСИГА яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин!» (Имом Аҳмад ривоятлари);

 

¯ «Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барака бўлмайди ва қаерда бўлса ҳам хорланади:

 ·  Менинг номимни эшитганда салавоти шариф айтмаган;

·   Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган;

·  ОТА-ОНАСИ тирик бўла туриб, УЛАРНИ хурсанд қилмаган»;

 

  

 

¯ «ОТА-ОНАга дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади»;

 

¯ Абу Хурайра разияллоҳу анҳу айтадилар:

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

Хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин! – деб ўн мартаба такрор қилдилар.

Шунда саҳобалар:

Ё, Расулаллоҳ, кимни айтаяпсиз? – деб сўрашди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

ОТА-ОНАСИНИНГ ИККАЛАСИ ёхуд БИТТАЛАРИ кексайиб қолган вақтида УЛАРНИ рози қилмай, ўзини дўзахга тушишга мубтало қилган кишини, – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари);

 

¯ «Маслаҳатни ақл эгаларидан сўранглар – тўғри йўл топасизлар. Уларнинг айтганидан чиқманг – пушаймон бўласизлар»;

 

¯ «Дуо умрнинг баракасини орттиради» (Имом Термизий ривоятлари);

 

¯ Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилиб, уч марта: “Омин!”дедилар. Сўнг:

Биласизларми, нега “Омин!” дедим? – деб сўрадилар.

Саҳобалар:

Аллоҳ ва Расули билувчироқ... – дейишди.

Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

Жаброил алайҳиссалом келиб, менга: «Албатта, Сиз кимнинг ҳузурида эслансангиз-у, у Сизга салавот айтмаса – дўзахга киради. Аллоҳ уни Ўз раҳматидан ўчириб, бахтсиз қилсин!» дедилар, мен: “Омин!” дедим.

Жаброил алайҳиссалом: «Кимки ОТА-ОНАСИНИ ИККИСИНИ ёки БИРИНИ топса-ю, УЛАРГА яхшилик қилмаса – дўзахга киради. Аллоҳ уни Ўз раҳматидан узоқ қилиб, бахтсиз қилсин!» дедилар, мен: “Омин!”дедим.

Жаброил алайҳиссалом: «Кимки Рамазон ойини топса-ю, унга мағфират этилмаса – дўзахга киради. Аллоҳ уни Ўз раҳматидан узоқ қилиб, бахтсиз қилсин!» дедилар, мен: “Омин!” дедим– дедилар»;

 

¯ «Барака улуғларингиздадир» мом Рофий ривоятлари);

 

¯ «Барака мўйсафидларингиз билан биргадир» мом Бухорий ривоятлари);

 

¯ Каъаб ибн Ужра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқиб:

Омин!” дедилар.

Сўнгра яна бир поғона кўтарилиб: “Омин!”дедилар.

Сўнгра яна бир поғона кўтарилиб: “Омин!”дедилар.

Муоз разияллоҳу анҳу У Зотдан бунинг сабабини сўради.

У Зот айтдилар:

Жаброил алайҳиссалом келиб:

«Эй, Муҳаммад алайҳиссалом! Ҳузурида номингиз тилга олинганда Сизга салавот айтмай ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин! “Омин!” деб айтинг!» дедилар. Мен: “Омин!” дедим.

«Рамазонга етиб, ундан рўзаси ва бедорлиги қабул қилинмай ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин! “Омин!” деб айтинг!» дедилар. Мен: «Омин!” дедим.

«ОТА-ОНАСИ ёки УЛАРДАН БИРИ ҳаёт бўлса ва УЛАРГА яхшилик қилмай ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин! “Омин!” деб айтинг!» дедилар. Мен: “Омин!” дедим”»;

 

¯ «Ҳақ бўла туриб, тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг бир томонида бир қаср бино қилинишига;

ҳазил бўлса ҳам, ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир қаср бино қилинишига;

хулқи гўзал, одоби чиройли бўлган киши учун эса жаннатнинг энг юқорисида бир қаср бино қилинишига кафилман!»

 

(Имом Абу Довуд ривоятлари).

 

 

ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИ:

 

è Ота-она рози – Худо рози!

 

è Сендан – ҳаракат,

Мендан – баракат.

 

è Яхши ўғил ота молини бийлар,

Ёмон ўғил ота молини сочар.

 

è Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака қочади.

 

è Яхшига қилсанг яхшилик –

Ҳам айтади, ҳам қайтади.

Ёмонга қилсанг яхшилик –

На айтади, на қайтади.

 

è Абжир бўлса фарзандинг – чўлдан нон терар.

Ялқов бўлса фарзандинг – ердан дон термас.

 

è Эрта турган иш битирар,

Кеч турган кўп туртинар.

 

è Нима сочсанг, шуни ўрасан.

 

è Қўли ҳунарсиз – нон гадойи.

 

è Бекор ўтиргандан,

Бекор ишла!

 

è Сўзинг кумуш бўлсин,

Ишинг – олтин.

 

è Ишлаб топганинг – ош,

Ишламай топганинг – тош.

 

è Тома-тома кўл бўлур.

Ҳеч томмаса – чўл бўлур.

 

è Бекорчидан Худо безор.

 

è Меҳнатдан келса бойлик,

Турмуш бўлар чиройлик.

 

è Эрта турган йигитнинг ризқи ортиқ,

Эрта турган аёлнинг бир иши ортиқ.

 

 

УЛУҒЛАРДАН ҲИКМАТЛАР:

v Бир киши Ҳазрати Али разияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб, ризқининг тор эканлигидан шикоят қилди...

Ҳазрати Али ундан:

Эҳтимол сиз тўмтоқ қалам билан ёзарсиз? – деб сўрадилар.

У одам:

– Йўқ, – деб жавоб қайтарди.

Балки эҳтимол синиқ тароқ билан соч тарарсиз?

– Йўқ, – деди яна у киши.

Ҳазрати Али:

Унда эҳтимол ўзингиздан ёши катта одамнинг олдига тушиб юрсангиз керак? – деб сўрасалар,

– Йўқ, – деб жавоб берди яна у.

Ҳазрати Али у кишига:

Ундай бўлса бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухларсиз эҳтимол? – десалар,

– Йўқ, – деди яна у одам.

Ҳазрати Али:

Эҳтимол ота-онангизни ҳақларига дуо қилмай қўйгандирсиз? – деб сўраган эдилар, у одам:

– Ҳа... – деди.

Шунда Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу:

Уларни асло унутманг! Доимо уларни эслаб туринг! Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман: "Ота-онага дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади"деганлар," – дедилар.

***

Ҳар куни ҳеч бўлмаса беш марта икки дақиқани ота-онамизга дуо қилишдан қизғанмайлик!!!

 

v «Ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди».

 

v Қариси бор уйнинг файзу баракаси бўлади.

 

v «Барака – буюкларингиздадир».

 

v Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрадилар:

– Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам, кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно ҳазратлари жавоб бердилар:

Тонгга яқин вақт – энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Агар ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, саҳарлари бедор бўлинг...

 

v Улуғ мутафаккир, фалакиёт олими, одил маърифатпарвар, султон Мирзо Улуғбек мулозимлари билан кетаётганида, йўл ёқасида ётган бир бурда нонни кўриб қолади-да, дарров отдан тушиб, уни қўйнига солади. Мулозим­лардан бири: “Ҳазратим, нега бизга буюрмай, отдан тушдингиз?” деб сўраганида: “Нонни биринчи бўлиб мен кўрдим, шундай экан, уни ердан олишни бошқа бировга буюриш нонга нисбатан ҳурматсизлигим бўлар эди. Ноннинг улуғлиги олдида менинг подшоҳлигим нима бўлибди?!” деб жавоб қайтарган экан.

 

v Ҳикоя қилинишича, яхши турмушни орзу қилган йигит уйланибди. Йигит уйига оғзи боғланган қоғоз халтада нарсалар олиб келибди. Хотини қоғоз халтани авайлаб очиб, бўшатибди. Қоғозни тахлаб, токчага олиб қўйибди. Ипини ҳам ташлаб юбормабди. Буни кўрган йигит сўрабди:

Хоним! Шу бир қарич ип билан қоғоз халтани асраб қўйишнинг нима кераги бор?

Рўзғорда ҳар хил ҳолат бўлади, шу ип бирор ҳожатимизга ярар, қоғоз ҳам керак бўлиши мумкин... Ахир керакли тошнинг оғири йўқ-ку, – деб жавоб қилибди хотини.

Эрининг дилидан: “Излаганим худди шу!” деган ўй ўтибди. Шундай қилиб, эр-хотин бахтли-тахтли ҳаёт кечиришибди...

 

v Бир Шайхдан сўрашибди:

Оилада эр билан хотин жанжаллашиб, аразлашса, қай бири биринчи бўлиб узр сўраши керак? Эркакми ёки аёлми?

Шайх шундай жавоб берди:

Қай бири Аллоҳ таолодан кўпроқ қўрқса, ўша биринчи бўлиб узр сўраши керак.

 

v Ота-онасидан чиройли тарбия кўрган инсонлар нон қўлдан ерга тушиб кетса, дарҳол уни олиб, уч марта ўпиб, пешоналарига сурадилар. Нон ушоғи дастурхонга тушганда, улуғ устозлар бармоқни ҳўллаб, ушоқ устига босиб олиб, оғизга солишни ўргатишган.

 

v Яхшилик қилувчи кишининг моли баракали бўлади.

 

 

 

УЛАМОЛАРИМИЗ АЙТАДИЛАР...

 

Ø Барвақт туришга одат – мўмин-мусулмоннинг одати ва зийнати.

 

Ø Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё, Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бергин!» деб дуо қилганлар. Бу дуонинг мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган.

 

Ø Инсон эрта тонгда туриб, юз-қўлини ювиб, Яратганга шукроналар айтиб, ибодатдан сўнг ишга киришса, иши баракали бўлади. Бу ҳамма соҳага тегишли. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади. Чунки уйқу вақтида дам олган мия маълумотларни яхши қабул қилади.

 

Ø Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётиши энг фазилати улуғ амаллардан ҳисобланади.

Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул.

 

Ø Ҳадиси шарифларда айтилишича, «хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас». Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.

 

Ø Баъзи одамлар ризқи торлигидан шикоят қилади, «Қанча ҳаракат қилсам ҳам бирим икки бўлмайди!» деб зорланади. Уларнинг ҳолатига қуйидаги ҳадиси шариф изоҳ беради: «Тонгги уйқу ризқ келишини тўсади» (Имом Аҳмад ривоятлари).

 

Ø Ривоятларда келишича, қуёш чиққунча бўлган вақт оралиғида ризқлар тақсимланади. Ризқ тақсимотида иштирок этмаган банда ундан маҳрум бўлган билан баравар.

 

Ø Ота-онасини хизматларини қилиб, уларнинг дуоларини олган одамнинг умрига, ризқига, ҳаётига Аллоҳ таоло улуғ барака беради.

 

Ø Таомни биргаликда ейишда барака бор.

 

Ø "Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим" билан ейилган таомда барака бўлади.

 

Ø Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради.

 

Ø Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади.

 

Ø Муборак ояти карималарда ва муборак ҳадиси шарифларда ота-онанинг ҳатто қадрдонларини ҳам эъзозлашга буюрилган.

Ота-онамиз ёши улуғлар ичида юқорида келтирилган икром ва одобларга энг лойиқ ва энг-энг ҳақлироғидирлар. Зеро уларнинг мартабаси ва ҳурматини Аллоҳ таолонинг Ўзи белгилаб берган. Ҳатто ота-онамиз севган ва қадрдон тутган инсонларни севиш ва икром қилиш – ота-онамизни икром қилишдандир.

Бу ҳақида шундай дейилади: Ибн Умар разияллоҳу анҳудан нақл қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дарҳақиқат, яхши ишларнинг энг яхшиси – киши отасининг қадрдонлари билан алоқаларни боғлашидир» (Имом Муслим ривоятлари).

Аллоҳ ҳаммамизга ота-оналаримиз, уларнинг қадрдонлари, ёши катта ва улуғларимизни мартабасини билиш, уларни икром қилиш каби яхши амалларда кўмакчи бўлсин! Улар сабаб устимизда турган баракани Парвардигори олам кўтармасин!

 

Ø Ёши улуғлар билан кўпроқ суҳбатда бўлганларда виқор ва босиқлик ҳамда ҳамма нарсага ақл билан ёндошиш каби хислатлар шаклланади.

 

Ø Уйнинг яхшилиги ва баракаси кўпайиши учун уйга кирганингизда, уй одамларига салом беринг.

 

Ø «Киши кексани икром қилса, у ёш  кишига Аллоҳ таоло кексанинг ёшига етганида уни икром қиладиган кишини тақдир қилади» (Имом Термизий ривоятлари). Уламоларимиз ушбу ҳадиси шарифнинг шарҳларида “кексаларни ҳурмат қилган кишининг ҳам умри узайиб, у ҳам кексалик ёшига етиш шарафига муяссар бўлади”, дейишади.

 

Ø Зайнул Обидин раҳматуллоҳи алайҳи ёши улуғларнинг ҳақлари ҳақида шундай дейдилар: “Дарҳақиқат, ёшлари катталарни ёшлари сабабли улуғлаш, Исломни биздан олдин билган ва таниганлари учун ҳурмат қилиш, тортишмаслик, тик қарамаслик, олдинда юрмаслик, жоҳил, яъни илмсиз деб ҳисобламаслик, баъзи ҳолларда мабодо бепарволик қилсалар ҳам, уни кўтариш ва Ислом ҳаққи-ҳурмати уларни икром қилиш – уларнинг ҳақларидандир”.

 

Ø Ҳар бир хатти-ҳаракатларимизни Худо кўриб турганини доим эсда тутишлик даркор!

 

Ø Ҳалол ризқда гап кўп экан... Агар инсон ризқида, соғлигида ва фарзандларида баракани кўришни истаса, ҳалол касб қилишга ва ҳалол луқма ейишга астойдил уринсин, ҳаром ва шубҳали нарсалардан узоқ юрсин!

 

Ø Кекса ва ёши улуғларни икром қилиш – Аллоҳни улуғлашдир!

 

Ø Муборак ҳадиси шарифларда келтирилишича, Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Яхшилик (бошқа ривоятларида: барака) катталарингиз билан биргадир” (Имом Ибн Ҳиббон ривоятлари). Шунинг учун ҳам ёшлари катта одамлар бор хонадон баракали, нурли ва файзли бўлади.

 

Ø Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради.

 

Ø Ота-онаси ва устозига ҳурмат кўрсатмаган кишининг топишида барака бўлмайди.

 

Ø Ҳурмат-эҳтиром ила ота-онаси ва устозининг хизматларини қилмаган кишининг топишида барака бўлмайди.

 

Ø Ота-онасига хизмат қилган фарзанднинг умри – баракали, уларга қарши чиққаннинг эса баракасиз бўлади.

 

«БАРАКА ва ОТА-ОНА» нинг 34 та СИРИ

ни

УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:

 

Инсоннинг иши юришмаслиги,

баракаси бўлмаслиги,

бири икки бўлмаслиги ва

муҳтож, қашшоқ, камбағал бўлишлиги

га

ОТА-ОНАСИ билан БОҒЛИҚ энг КАТТА 34 та САБАБ

 

1)  ОТА-ОНАнинг ҳақларига ҳар доим дуо қилиш.

 

2)  ОТА-ОНАни асло беҳурмат қилмаслик.

 

3)  ОТА-ОНАнинг кўнгилларини умуман оғритмаслик.

 

4)  ОТА-ОНАнинг хизматларини кечаю-кундуз оғринмасдан адо этиш.

 

5)  ОТА-ОНАнинг хизматларини кечаю-кундуз сидқидилдан ва меҳр билан бажариш.

 

6)  ОТА-ОНАнинг дуоларини ҳар доим олиш.

 

7)  ОТА-ОНАнинг қадрдонларини ҳам эъзозлаш.

 

8)  ОТА-ОНАга ҳаргиз-ҳаргиз оқ бўлмаслик.

 

9)  ОТА-ОНАнинг исмларини айтиб чақирмаслик.

 

10)  ОТА-ОНАга мутлақо итоатсизлик қилмаслик.

 

11)  ОТА-ОНАни асло беписанд қилмаслик.

 

12)  Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўйиш.

 

13)  Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилмаслик.

 

14)  Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдиларидан кесиб ўтмаслик.

 

15)  Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га тик қарамаслик.

 

16)  Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг олдиларига тушиб юрмаслик.

 

17)  Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) билан ҳатто телефон орқали ҳам, ўрнидан туриб гаплашиш.

 

18)  Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг доим хизматларини қилиб, дуоларини олиб юриш.

 

19)  АКА-УКА, ОПА-СИНГИЛЛАР билан бемеҳр бўлмаслик.

 

20)  ҚАВМ-ҚАРИНДОШЛАР билан яхши муносабатда бўлиш.

 

21)  ҚЎНИ-ҚЎШНИЛАР билан чиройли муомала қилиш.

 

22)  Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳар доим эъзозлаш.

 

23)  ЎТГАНЛАРНИНГ ҳақларига ҳар доим, ҳар куни камида беш марта дуо қилиш.

 

24)  ОТА-ОНАнинг ҳақларига ҳар куни камида беш марта дуо қилиш.

 

25)  Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) билан ҳеч қачон ва умуман тортишмаслик.

 

26)  Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га ёлғон гапирмаслик.

 

27)  Уйга кирганда салом бериб кириш.

 

28)  Оилада ширинсўз ва чиройли муомала қилиш.

 

29)  Дастурхонга оила билан бирга ўтириш.

 

30)  Дастурхон атрофида таомни улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) дан олдин бошламаслик.

 

31)  Дастурхон атрофида ҳам улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг хизматларини чиройли адо этиш.

 

32)  Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) гапирганларида сукут сақлаб, жим туриш.

 

33)  ОТА-ОНАга, барча мўмин-мусулмонларга, ўз халқига, юртига, яқинларига, қавм-қариндошларига, қўни-қўшниларига, оила аъзоларига, ўзига ҳам барака сўраб дуо қилиш.

 

34)  Ҳар бир ҳаракатларни ХУДО кўриб турганини доим эсда тутиб, иш тутиш.

 

ИЛОҲО МЕҲРИБОН ПАРВАРДИГОРИМИЗ ЎЗИ буюрган,

Жаноби ПАЙҒАМБАРИМИЗ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ тавсия этган,

ўтмишда ЎТГАНЛАРИМИЗНИНГ руҳлари шод бўладиган,

ХАЛҚИМИЗ хурсанд бўладиган,

ОТА-ОНАЛАРИМИЗ рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!

 

Иброҳимжон домла Иномов.

 

 

 

 

Мақолалар