Жанубий Африка пойтахти Кейптаунда вафот этган мусулмонлар сонининг кўпайгани сабабли бир аср мобайнида ёпиқ бўлган эски қабристон қайта очилади. Бу ҳақда шаҳар расмийларига асосланиб islom.uz сайти хабар берди.
Шаҳар кенгашининг баёнотида айтилишича, коронавирус туфайли мусулмонларнинг дафн маросимлари кўпайган ва Стегман йўлидаги тарихий қабристон қайта очилган.
Ушбу қадимий қабристонда биринчи дафн маросими 1868 йилда бўлиб ўтган. Аммо Жанубий Африкадаги апартеид ҳукумати минтақадаги мусулмонлар жамоасининг қулаши сабабли қабристонни ёпган.
Айни пайтда Кейптаунга ҳар ой 150 га яқин мусулмонлар ташриф буюради. Шаҳар расмийлари мусулмонларнинг дафн маросимларини ўз вақтида, ҳурмат билан қонун-қоидаларга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида Мусулмонлар Суд Кенгаши билан иш олиб бораётганларини айтмоқдалар.
Қоида тариқасида, ушбу шаҳардаги дафн маросимлари иш вақтидан ташқарида ўтказилмайди. Шунингдек, мусулмонлар учун дафн маросимини иложи борича тезроқ адо этиш кераклиги тўғрисида Ислом динига риоя қилиш учун махсус қоидалар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Аввало “Икки ракат ийдул азҳо намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун адо этишни ният қилдим” дейилади.
2. Имом “Аллоҳу акбар” деб биринчи такбирни айтгач жамоат ҳам қўлларини қулоқ баробарида кўтариб, ичида такбир – “Аллоҳу акбар” деб айтади.
3. Кейин қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук)ни ўқийди.
4. Сўнгра имом уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.
5. Имом “Фотиҳа” сурасини ва зам сура ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
8. Сўнгра “Аттаҳийёт”, “Салавот” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!
Даврон НУРМУҲАММАД