Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Бирлашган Араб Амирлиги Фатво кенгашининг таклифига биноан шу йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда иштирок этмоқда.
Халқаро конференцияда Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом, Бирлашган Араб Амирликларининг Шариат фатвоси кенгаши раиси Абдуллоҳ бин Байя каби йирик уламолар қаторида Баҳрайн, Марокаш, Жазоир, Тунис, Эрон, Нигерия, Германия каби дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан келган таниқли уламолар, муфтийлар, профессор-олимлар, экспертлар, давлат ва дин арбоблари қатнашмоқда.
Икки кун давом этадиган халқаро анжуман 5 шўъбага бўлинган ҳолда бўлиб ўтади ва уларда технология, фазо, тиббиёт, сунъий интеллект каби соҳалардаги шариатга оид масалалар муҳокама қилинади.
.jpg)



Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан аҳоли билан йўлга қўйилган очиқ ва самимий мулоқот тизими фуқароларнинг мурожаатларини атрофлича ўрганиш ҳамда уларга тезкор ечим топишда муҳим омил бўлмоқда.
12 август куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб, юртдошларимизнинг арз, таклиф ва мурожаатларини тингладилар. Юзма-юз суҳбат жараёнида масжидлар ҳолати ва фаолияти, имом-хатиблар иши, Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш, оилавий муносабатларни тартибга солиш ҳамда моддий ёрдам кўрсатишга оид кўплаб масалалар чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.
Эслатиб ўтамиз, бу каби қабуллар ва фуқаролар билан мулоқот тадбирлари Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари ҳамда юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни имом-хатиблар томонидан ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати