Муоза Адавийя Басрийя раҳимаҳаллоҳ ўзи эмизган фарзандларига ҳаром ейишдан четланишни буюрган эди. Абу Абдурраҳмон Сулламий айтади: «Умму Асвадни ҳам Муоза Адавийя эмизган эди. Умму Асвад айтади: «Муоза Адавийя менга: «Ҳаром еб, сутимни расво қилма. Мен сени эмизаётганимда имкон борича ҳалол ейишга ҳаракат қилганман. Сен ҳам фақат ҳалол е, шояд Хожангнинг хизматига, Унинг қазосига рози бўлишга муваффақ бўлсанг».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
﴿ربِّ إني لما أنزلت إليَّ من خير فقيرٌ﴾
“Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман” (Қосос сураси, 24-оят).
Банда билан Парвардигори ўртасидаги энг яқин (қисқа) йўл – У Зотга муҳтожлигини изҳор қилишдир.
Ифтиқор (الافتقار) бу – фақат моддий камбағаллик эмас, балки маънавий жиҳатдан Аллоҳнинг лутфисиз ҳеч ким эканини ҳис қилиш, ҳар бир сонияда Унинг ёрдамига интизор бўлиш демакдир.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ