Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Март, 2026   |   6 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:58
Қуёш
06:17
Пешин
12:34
Аср
16:51
Шом
18:45
Хуфтон
19:58
Bismillah
26 Март, 2026, 6 Шаввол, 1447

Дин – илм ва амалдир!

09.01.2021   2779   1 min.
Дин – илм ва амалдир!

Баъзилар динни фақатгина баданий ибодатдан иборат деб ўйлашади. Ҳолбуки, дин илм ва ибодатдир. Илмсиз дин фалокатдир.

Ўйлаб кўринг, бир пайтлар шундай кишилар чиқдики, саҳобалар уларнинг қилган амаллари олдида ўз амалларини оз ҳисоблаб қолишди. Аммо у кишиларда ибодат бўлсада англаш йўқ эди, фиқҳ йўқ эди, илм йўқ эди. Оқибат шу бўлдики, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг башариятнинг энг гултожлари бўлган саҳобалар розияллоҳу анҳумга қарши қилич кўтаришди.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бир қавм ибодатни исташди, илмни зое қилишди. Оқибатда Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига қилич яланғочлаб қарши чиқишди. Агар улар илм олишганида илм уларни бундан тўсган бўлар эди!”.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Илмсиз амал қиладиган киши ислоҳдан кўра кўпроқ фасод қилади. Илмни шундай талаб қилингки, ибодатга зарар етмасин. Ибодатни шундай қилингки, илмга зарар етмасин!”.

Ибодатнинг кўпи илмдан беҳожат қилмайди. Дин ва дунёни тушуниш албатта илмдадир!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олимнинг обиддан афзаллиги худди тўлин ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидир”, дейдилар.

Бугун ҳам мусулмон умматини қони тўкилишида динсизлар билан бир қаторда илмсиз мусулмонларнинг, ақидаси бузуқ обидларнинг ҳам яхшигина ҳиссаси бор. Зеро, бир мусулмоннинг ноҳақдан қони тўкилганидан, Аллоҳ учун бу дунёнинг йўқ бўлиб кетиши енгилроқдир!

Абдулқодир Полвонов

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди

25.03.2026   5221   1 min.
Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқотларни изчил ташкил этиш орқали уларнинг муаммоларини ҳал қилишда самарали тизим йўлга қўйилган. 


Жорий йилнинг 25 март куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов томонидан ўтказилган навбатдаги қабул ҳам ана шу эзгу ишларнинг изчил давоми бўлди. Унда мурожаат қилган ҳар бир фуқаронинг масаласи алоҳида диққат билан тингланиб, ечимлари юзасидан чоралар кўрилди. 


Қабул давомида оилавий муносабатлар, ҳаж ва умра ибодатларини адо этиш, шунингдек, масжидлар фаолиятига оид саволлар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, моддий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларга белгиланган тартибда амалий кўмак кўрсатилди. 


Бундай очиқ мулоқотлар аҳоли ишончини мустаҳкамлаш, уларнинг дарду ташвишларига бефарқ бўлмасликни намоён этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди
Ўзбекистон янгиликлари