Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Сентябр, 2024   |   24 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:57
Қуёш
06:16
Пешин
12:19
Аср
16:25
Шом
18:14
Хуфтон
19:27
Bismillah
27 Сентябр, 2024, 24 Рабиъул аввал, 1446

Унутилаётган суннатлар (32-суннат): Таом идишини тозалаб қўйиш

4.01.2021   2105   1 min.
Унутилаётган суннатлар (32-суннат): Таом идишини тозалаб қўйиш

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш унинг ҳаққига мағфират сўрайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин”, дейди”, дедилар (Жомеъ ул-аҳодис).

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Капитан кусто хижолат бўлди

26.09.2024   4235   1 min.
Капитан кусто хижолат бўлди