Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида шу кунларда мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Жанубий Корея Республикасида бўлиб турибди.
Ишчи гуруҳ аъзолари орасида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам бор.
Ишчи гуруҳ аъзолари Инчон шаҳридаги саноат зонасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширётган юртдошларимиз, иш берувчилар билан учрашиб, уларнинг иш ва яшаш шароитларини ўрганди.
Шунингдек, юртдошларимиз билан мулоқот давомида уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди.
Сафар давом этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Шу йил 13-28 май кунлари ҳаж амалларини бажариш учун жўнаб кетаётган зиёратчилар мамлакатнинг саккизта ҳудудий халқаро аэропорти – Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қарши, Термиз, Навоий, Урганч ва Нукус шаҳарларидан Мадина шаҳрига етказилади.
Жорий йилда Uzbekistan Airways 6 267 нафар зиёратчи ташувини амалга оширилади.
Жиддадан Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига ортга қайтувчи авиақатновлар 12-29 июль кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур босқич доирасида 15 150 нафар зиёратчи ташувини амалга ошириш режалаштирилган.
uzbekistanairways