Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Июл, 2026   |   15 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:40
Қуёш
05:10
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:48
Хуфтон
21:15
Bismillah
29 Июл, 2026, 15 Сафар, 1448

«HILOL NASHR»: «Олим бола» дастури болажонларимиз учун ажойиб туҳфа!

15.12.2020   4637   3 min.
«HILOL NASHR»: «Олим бола» дастури болажонларимиз учун ажойиб туҳфа!

«HILOL NASHR» болажонларимиз учун «Олим бола» дастурини тақдим этади.

Илк бор ўзбек тилига таржима қилинган «Олим бола» дастури болажонларга Ислом динини ўргатувчи ажойиб ўйиндир. Ушбу дастур орқали фарзандларингиз ақлни чархловчи қувноқ ўйинлар орқали Қуръон ўқиш, намоз ибодати, Aллоҳнинг гўзал исмларини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқларини, саҳобаи киромларнинг ҳаётларини ўрганадилар.

Дастур ҳақида батафсил видеони Youtube орқали кўриш:

«Олим бола» дастурида қуйидаги бўлимлар мавжуд:

  • «Aлифбо ва тажвид» дарслари. Ушбу бўлим орқали Қуръони Каримни ўқишни ўрганиш мумкин;

  • «Намоз муаллими» дарслари. Бу бўлимда таҳоратдан бошлаб то намоз ўқишгача бўлган амаллар содда ва қулай тарзда ёритиб берилган;

  • «Сура ва дуолар» дарслари. Бу бўлимда кичик сураларни ёдлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиб юрган ва бизларга ҳам ўқишни марҳамат қилган дуоларни ёдлаш мумкин;
  • «Роббимни яхши кўраман» дарслари. Ушбу бўлим орқали Aллоҳнинг гўзал исмларини ўрганамиз;
  • «Суюкли пайғамбаримиз» дарслари. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратларини ўрганамиз;
  • «Пайғамбар ва болалар» дарслари. Бу бўлимда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларни қанчалик яхши кўрганларини билиб оламиз;
  • «Пайғамбаримизнинг дўстлари» дарслари. Ушбу бўлим орқали буюк саҳобаларнинг ҳаётларини ўрганишимиз мумкин;

  • «Пайғамбарлар тарихи» дарслари. Бу бўлимда эса Қуръонда исми келган пайғамбарлар билан танишамиз;

  • «Ҳажга кетяпман» дарслари. Ушбу дарс орқали биз ҳаж қилишни ўрганамиз;

  • «Рамазон келди, рўза келди» дарслари. Бу бўлимда рўза тутишни ўрганамиз;

  • «Эртаклар». Бу ерда биз эртаклар оламига сайр қиламиз;
  • «Дуо қилишни яхши кўраман». Ушбу бўлимда ихлос билан дуо қилишни ўрганамиз.

Шуларнинг барчаси «Олим бола» дастурида Сизларни кутмоқда!

Бу ҳали ҳаммаси эмас! «Олим бола» дастурида болажонлар қизиқиб ўйнайдиган лабиринтлар, беркинмачоқ, яширин расмлар, хотира машқлари, гап тузишлар, расмли топишмоқлар ва бошқа бир қатор кўнгилочар ўйинлар жамланган!

Жумладан «Ғордан қочиш» ўйини. Бунда жарликка йиқилиб кетмасдан, кўпроқ тангачаларни йиғиш талаб этилади.

Яна «Билимлар беллашуви» ўйини. Бу ўйинда эса 10 та тест-саволга тез ва аниқ жавоб бериш керак. Aгар жавоб берилмаса, вақт тугайди. Саволлар эса бир-биридан қизиқ!

«Лабиринт» ўйида эса тўғри йўлни топиб лабиринтдан чиқиб кетиш керак. Фарзандларингиз учун айни муддао бўлган ўйин.

Ҳа, айтганча, «Ҳам-ҳам» ўйинини ҳам дастурда кўришингиз мумкин. Бунда ўйинчига берилган балиқни катта наҳанглардан эҳтиёт қилиб, озуқалар бериб, катта қилиш керак.

Хуллас, дастурни ўрнатиб ўзингиз кўринг, ҳеч афсусланмайсиз. Зўр дастур эканми? Унда ҳозироқ «Олим бола»ни юклаб олинг, маза қиласиз!

«Олим бола» дастуридан Windows, Android ҳамда iOS жиҳозлари орқали фойдаланишингиз мумкин.

Дастурни юклаб олиш: olimbola.uz/download

Дастурда кўплаб видеодарслик ҳамда интерактив ўйинлар борлиги сабаб биринчи кирганда 300 Мб дан 7 Гб гача бўлган маълумотларни интернетдан юклаб олишингиз керак бўлади. Барчаси юклаб олингач, интернет керак бўлмайди. Дастурдан тўлиқ фойдаланиш учун 1 марталик тўлов қилинади.

Боғланиш:

Телефон: +99871 2175999

Электрон почта: info@olimbola.uz

Веб-саҳифа: www.olimbola.uz

YouTube саҳифа: youtube.com/olimbola

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хоразмда имомлар ўртасида "Заковат" ва спорт мусобақалари ўтказилди

29.07.2026   769   1 min.
Хоразмда имомлар ўртасида

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги томонидан имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида «Заковат» интеллектуал беллашуви ҳамда стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.


Диний соҳа ходимларининг интеллектуал ва жисмоний салоҳиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбирлар қизғин баҳсларга бой бўлди.


Мусобақалар якунига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланди:


«Заковат» беллашувида:

  • 1-ўрин — Урганч шаҳри жамоаси;

  • 2-ўрин — Боғот, Тупроққалъа ва Гурлан туманлари жамоалари;

  • 3-ўрин — Янгиариқ ва Шовот туманлари жамоалари.


Стол тенниси турнирида:

  • 1-ўрин — Жумамуродов Жумамурод (Урганч шаҳри «Охун бобо» масжиди имом-ноиби);

  •  2-ўрин — Отажонов Давронжон (Қўшкўпир тумани «Шайх Абдулла» масжиди имом-хатиби);

  • 3-ўрин — Раҳматуллаев Зиёвуддин (Боғот тумани «Бежганик бобо» масжиди имом-ноиби).

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари ҳамда қимматбаҳо туҳфалар билан муносиб рағбатлантирилди.

Аллоҳ таоло юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган диний соҳа ходимларининг эзгу саъй-ҳаракатларига муваффақиятлар ато этсин. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Хоразмда имомлар ўртасида Хоразмда имомлар ўртасида Хоразмда имомлар ўртасида Хоразмда имомлар ўртасида
Ўзбекистон янгиликлари