Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Апрел, 2026   |   25 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:28
Аср
17:05
Шом
19:06
Хуфтон
20:22
Bismillah
14 Апрел, 2026, 25 Шаввол, 1447
Мақолалар

Рамазондан сўнг шаввол ойида 6 кун рўза

11.04.2024   6541   1 min.
Рамазондан сўнг шаввол ойида 6 кун рўза

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

РАМАЗОНДАН СЎНГ ШАВВОЛ ОЙИДА 6 КУН РЎЗА ТУТИШ ЙИЛ БЎЙИ РЎЗА ТУТГАННИНГ САВОБИГА НОИЛ ЭТАДИ.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом сураси, 160-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Ҳаж – 2026” элликбошилари учун муҳим вазифалар белгиланди

14.04.2026   3578   1 min.
“Ҳаж – 2026” элликбошилари учун муҳим вазифалар белгиланди

#xabar #haj2026 #ellikboshi #vazifa

Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2026” мавсумида ҳожилар ибодатига бошчилик қилувчи гуруҳ раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди. 


Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир   элликбоши Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.


Йиғилишда жорий мавсумни намунали ўтказиш учун амалга оширилаётган ишлар, жумладан, 300 нафардан зиёд элликбоши саралаб олингани, ўқув-семинар машғулотлари ўтказилгани, зиёратчилар билан учрашувларда эътибор қилиниши зарур бўлган масалаларга урғу қаратилди.


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, аҳкомлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ҳамда зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар.


Шунингдек, ҳаж амалига оид шаръий масалаларда фақат Фатво маркази фатволарига риоя этиш, ҳаж сафарига доир қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни пухта билиш, ўзаро ёрдам муҳитини шакллантириш, зикру ибодатларни кўпайтириб, сафарни мазмунли ўтказиш бўйича зарур тавсиялар берилди.


Тадбир якунида Ҳақ таолодан бу йилги ҳаж мавсуми муваффақиятли ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

“Ҳаж – 2026” элликбошилари учун муҳим вазифалар белгиланди “Ҳаж – 2026” элликбошилари учун муҳим вазифалар белгиланди “Ҳаж – 2026” элликбошилари учун муҳим вазифалар белгиланди “Ҳаж – 2026” элликбошилари учун муҳим вазифалар белгиланди “Ҳаж – 2026” элликбошилари учун муҳим вазифалар белгиланди “Ҳаж – 2026” элликбошилари учун муҳим вазифалар белгиланди “Ҳаж – 2026” элликбошилари учун муҳим вазифалар белгиланди “Ҳаж – 2026” элликбошилари учун муҳим вазифалар белгиланди “Ҳаж – 2026” элликбошилари учун муҳим вазифалар белгиланди
Ўзбекистон янгиликлари