“Haj safari uchun sanoqli joylar qoldi!”, “Bizning firma bilan haj qiling!”, “Haj uchun yarim narxni toʻlang!”
Ayni kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda shu kabi jimjimador sarlavha ostidagi reklamalar koʻpaymoqda.
Yodingizda tuting! Saudiya Arabistonida Haj amallarini bajarish uchun sizda “Haj-2024” vizasi boʻlishi shart.
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
Таълим муассасасида ёшларни интернет ва ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланишга ўргатиш, турли ахборот хуружлари, зарарли ғоялар ҳамда виртуал маконда учрайдиган таҳдидлардан огоҳ этиш мақсадида "Ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш — билим ва тараққиёт гарови" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қашқадарё вилоятидаги етакчи мутахассиси А. Усмонов ҳамда таълим муассасаси мудири Ў. Ғузаров иштирок этди.
Учрашув давомида ижтимоий тармоқлардаги турли зарарли ахборотлар, экстремистик ғоялар, ёлғон хабарлар ва ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи интернет таҳдидлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга интернетдан фойдаланишда ҳушёр ва масъулиятли бўлиш, ҳар қандай маълумотга танқидий ёндашиш, миллий ва диний қадриятларни асраш ҳамда виртуал оламдаги турли тузоқларга тушиб қолмаслик юзасидан тавсиялар берилди.
Тадбир савол-жавоб ва фикр-мулоҳазалар билан мазмунли тарзда якунланди.