Хоразм вилоятидаги “Имом “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида вилоятда фаолият юритаётган отинойилар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-машғулот давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим етакчи мутахассиси Мунира опа Абубакирова “Бидъат-хурофотларни бартараф этиш ” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, мавзу юзасидан отинойиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси вакили, вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари М.Машарипова ҳам қатнашди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 2–3 сентябрь кунлари Қоҳира шаҳрида Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти ташаббуси билан нуфузли халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этади. Маълумки, жорий йил июль ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Бутунжаҳон Фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти аъзолигига қабул қилинган эдилар.
Халқаро йиғинда дунёнинг таниқли муфтийлари, фатво ва фиқҳ марказлари уламолари, халқаро ташкилотлар вакиллари, Ал-Азҳар дорулфунуни каби нуфузли олийгоҳлар профессорлари ҳамда соҳа мутахассислари жам бўлади.
Кун тартибида сунъий интеллект, жадал рақамлаштириш ва замонавий биоэтика замонида оила институти мустаҳкамлигини таъминлаш, аёллар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, ёшларни зарарли иллатлардан асраш ҳамда маънавий инқирозларга исломий қадриятлар асосида шаръий ва илмий ечимлар топиш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати