Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Ноябр, 2025   |   27 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:52
Қуёш
07:15
Пешин
12:13
Аср
15:20
Шом
17:05
Хуфтон
18:21
Bismillah
18 Ноябр, 2025, 27 Жумадул аввал, 1447

Дубайда Ислом хаттотлик кўргазмаси бошланди

06.10.2023   2010   1 min.
Дубайда Ислом хаттотлик кўргазмаси бошланди

Дубайда икки йилда бир марта ўтказиладиган Ислом хаттотлик санъати кўргазмаси ислом давлатларидан 200 нафар хаттот иштирокида бошланди.

“ИҚНA” сайтининг “аш-Шарқ” матбуотига таяниб хабар беришича, Дубай маданият ва санъат департаменти дунёнинг турли бурчакларидан 200 га яқин хаттот ва рассомларни жамлаган ва Дубай бўйлаб 35 та жойда 19 та кўргазма ташкил этадиган “Дубай хаттотлик биенналеси” ўз фаолиятини бошлади.

Кўргазмага қўйилган асарлар орасида ислом хаттотлиги, анъанавий ва замонавий типография 8 тилда ўрин олган.

Ушбу биенналенинг очилиши 11-Дубай халқаро араб хаттотлиги кўргазмаси доирасида бўлиб ўтади ва шу йилнинг 31 октябригача давом этади.

Мазкур кўргазманинг очилишида Дубай Маданият бошқармаси раҳбари Шайха Латифа бинт Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум бундай деди: “Хаттотлик миллий ўзлигимизни англашдаги устунлардан бири саналиб, маҳаллий ҳамда араб маданияти ва меросимиз бойлигини ифодаловчи, илҳомлантирувчи воситадир”.

У қўшимча қилди: “Дубай ижодий иқтисодиётда сифатли ўзгаришларни амалга ошириш ва ижодий истеъдодларни қўллаб-қувватловчи барқарор бадиий муҳитни яратиш тарафдоридир. Дубай халқаро хаттотлик кўргазмаси Ислом санъатини асраб-авайлаш, араб маданиятининг эстетикаси ва бойлигини ёритиб, унинг ижодий мазмунини дунёга таратишга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшади”.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Бизни ош эмас, байроқ бирлаштиради!

18.11.2025   1137   1 min.

Байроғимиз — мустақил давлатчилигимизнинг ёрқин тимсоли, халқимизнинг орзу-умидлари ва ғуруридир. У ҳар бир юртдошимизда фахр-ифтихор туйғусини уйғотади.
Унда миллий-тарихий анъаналаримиз, бой маданиятимиз ҳамда поклик, донишмандлик, мардлик, шон-шараф ва садоқат каби халқимизга хос эзгу фазилатлар ўз ифодасини топган.
Жонажон Ўзбекистонимиз қадди доим баланд бўлсин! Байроғимиз ҳамиша юксак чўққиларда ҳилпирасин!